Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Тортишувни бас қилинг!

Тортишувни бас қилинг!

Улуғ саҳобийлардан бири айтади:

“Бизлар диний илмлар ҳақида тортишиб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Бизларни кўриб шундай қаттиқ ғазабландиларки, ҳеч ҳам бунчалик ғазабланмаган эдилар. Сўнг бизларни тўхтатдилар-да, насиҳат қилдилар:

– Эй Муҳаммад уммати! Сизлар шу нарсага буюрилганмисизлар?! Сизлардан аввалгилар мана шунинг учун халок бўлган эди. Тортишувни бас қилинглар, чунки киши (тортишганда барибир) тан олмайди. Тортишувни бас қилинглар, чунки тортишувчи бутунлай мағлуб бўлғусидур. Тортишувни бас қилинглар, тортишув туфайли гуноҳкор бўлиш бор. Тортишувни бас қилинглар, чунки мен тортишувчини қиёмат кунида шафоат қилмайман. Тортишувни бас қилинглар, чунки менга Роббим бутларга ибодат қилишдан кейин энг аввал қайтарган нарса тортишувдир!

Инсонлар ичида Аллоҳ энг ёмон кўргани ашаддий тортишувчидир!”

Олмалиқ шаҳар “Рамазони шариф” жоме масжиди
имом-хатиби Ортиқов Хусниддин

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan