Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслима бир киши кўп нарсани ўзгартира олишини исботлади

Муслима бир киши кўп нарсани ўзгартира олишини исботлади

Покистонлик Рухсона Изхор ўз қишлоғидаги юзлаб ночорларни текинга овқат билан таъминлайди. Унинг ҳаракатлари ёш покистонликлар учун ажойиб намуна бўлди ва улар муҳтожларни таом билан таъминлайдиган “Ризқ” деб аталган ижтимоий лойиҳага асос солишди, хабар беради mvslim.com портали.

“Ризқ”нинг асосчиларидан бири Изхорнинг ўғли – Хузайфа Аҳмаддир. Аҳмад ва унинг дўстларидан иборат “Ризқ” командаси Лахордаги қашшоқ туманларни картага киргизишади ва шу тариқа ночорларга ёрдам кўрсатиш бошланади.

Таъкидлаш жоизки, Покистон саҳоват кўрсатиш бўйича дунё миқёсидаги лидерлардан саналади.

“Ризқ” – бу Покистондаги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта тиклайдиган ва тақсимлайдиган илк хизматдир. Лойиҳа дастлаб уч дўстнинг шаҳар бўйлаб ўз машиналарида юриб озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиши ва тарқатишидан бошланган эди. Бугунги кунда эса, у Покистоннинг йирик шаҳарларидан бири – Лахорда – фаолият олиб бораётган, ривожланаётган ташкилотдир. Улар университетда таҳсил олганликлари сабаб ва оилавий маблағлари ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларининг чиқиндига ташланиши ва очарчилик муаммосини ҳал қилишга ҳаракат қилишмоқда. Улар шу орқали нафақат Лахордаги, балки бутун Покистондаги бу билан боғлиқ муаммони ҳал қилишга киришишган.

“Ризқ” кунига ўртача 200дан 250тагача озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишни йўлга қўйган, лекин улар бу кўрсаткични 2000тага етказишни мақсад қилишган.