Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Президент қарори: «Ҳалол стандартлари жорий этилсин”

Президент қарори: «Ҳалол стандартлари жорий этилсин”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни «Мева сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорнинг олтинчи бандида Ўзстандарт агентлигига: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда йигирма кун муддатда республикада халқаро стандартларни, шу жумладан «ISO 22000», «Ҳалол» стандартларини жорий этиш ва кейинчалик қўллаш бўйича чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, деб қайд этилган.

Мамлакат тарихида илк бор кузатилаётган бу ҳодиса Ўзбекистон мусулмонларининг азалий орзусини рўёбга чиқаради. Чунки XXI​ аср шароитида глобализация натижасида турли мамлакатлардан турли хилдаги озиқ-овқатларнинг импорт қилиниши, шунингдек, озиқ-овқат тайёрлаш технологияларининг ривожланиши натижасида мусулмон истеъмоли учун яроқли бўлмаган моддаларнинг озиқ-овқат саноатида кенг қўллана бошлаши ҳалол стандартлар учун эҳтиёжни келтириб чиқарган эди. Аксар ривожланган давлатларда кузатилган стандартлаштиришнинг бу турининг Ўзбекистон Республикасида ҳам жорий этилишини мусулмон халқ эътиборидан қўйилган ўта муҳим қадам дея эътироф этиш мумкин.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Манба: azon.uz 

[carousel-horizontal-posts-content-slider]