Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг Рамазон ҳайити табриги

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг Рамазон ҳайити табриги

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!

 Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин!
 Азизлар, мана бу йилги муборак Рамазон ойимиз ҳам ўз поёнига етди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизларни сабр меваси, шодлик – ҳуррамлик, ҳузур – ҳаловат, хайр – эҳсон, саховат, меҳр - мурувват айёми - Ийд ал-Фитрга тинчликда – омонликда, соғу – саломат, ҳотиржамликда етишлигимизни муяссар айлади. Ушбу гўзал айём билан шахсан Ўзим, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти вакиллиги номидан Сиз - Азизларни муборакбод этаман.
 Ҳаммамизга маълумки, юртимизда дин равнақи, миллат келажаги, эл фаровонлиги йўлида салмоқли ишлар, хайрли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Бу муборак Рамазон ойи давомида Республикамиздаги мингдан зиёд, жумладан, Тошкент вилояти вакиллигига қарашли 140 дан ортиқ масжидларда Қуръон Хатмлари ташкил этилганлигида ҳам намоён бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу Хатмоналар кўтаринки кайфиятда, ўзгача шукуҳу тароватда ўтказилдики, халқимиз бир неча ижтимоий тармоқлар орқали online тарзда бунинг гувоҳи бўлиш имконига эга бўлдилар.
 Қадрли ватандошлар, мўмин – мусулмон биродарлар, муниса опа – сингиллар, ана шундай юртда яшаётганимизга ҳар биримиз чексиз шукроналар айтишимиз ва бу кунларнинг қадрига етишимиз лозим. Зеро, шукр неъматни зиёда қилади.
 Аллоҳ таоло жаннатмонанд юртимизга тинчлик, оилаларимизга фаровонлик, иймон – эътиқодимизга мусаффолик, ризқу рўзимизга баракот ато қилсин! Ийд ал – Фитр барчаларимизга муборак бўлсин!

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов