Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАЪҲАДГА ТАШРИФ

МАЪҲАДГА ТАШРИФ

Талабалар ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашиш, бўлажак имом-хатибларга зарур маслаҳат ва тавсиялар бериш ёшларни янги марралар сари ундайди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.
Институтнинг Модуль таълим тизими 3-босқич талабалар учун ташкил этилган “Ҳозирги кун дин ходими олдида турган муҳим вазифалар” мавзусидаги давра суҳбатида Жасурбек домла бугунги кун имоми қандай бўлиши кераклиги, унинг вазифаларига тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, имом-хатиб, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Ҳадиси шарифда: «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир» (Имом Бухорий ривояти), деб марҳамат қилинган. Шундан келиб чиқиб, учрашувда бугунги меҳроб эгалари жуда масъулиятли вазифани шараф билан адо этишлари зарурлиги қайд этилди.

Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилиниб, талабаларнинг ўқиш ва ишларига муваффақиятлар тиланди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]