Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Ажойиб хотима! Умрини охирги лаҳзасигача азон айтган киши

Ажойиб хотима! Умрини охирги лаҳзасигача азон айтган киши

Умрининг қирқ йилини фақат Аллоҳ розилиги учун намозга азон айтиб ўтказган бир киши ўлимидан олдин қаттиқ касал бўлиб, тўшакка ётиб қолади. Тилдан қолади, масжидга ҳам чиқолмай қолади. Касали кучайиб кетгач, йиғлаб: «Эй Роббим! Қирқ йил Сенга чорлаб келдим. Ўзинг яхши биласан, мен бу ишни фақат Сендан ажр истаб қилдим. Энди умримнинг охирида азондан маҳрум бўламанми?!», дейди. Фарзандлари қасам билан айтиб беришларича, азон вақти етгач, мўйсафид тўшагида тик туриб, қиблага юзланади ва азон айта бошлайди. Азонни охиригача айтиб, унинг сўнгги калимаси бўлмиш «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтгач, тўшагига йиқилиб, жон таслим қилади.

Тошкент тумани «Холмуҳаммад ота» жоме масжиди
имом-хатиби Авазхўжа Бахромов тайёрлади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]