ОЯТЛАР:
Аллоҳнинг аршга иставо қилгани ҳақидаги оятлар.
Ушбу оятлар Қуръоннинг етти ўрнида келтирилган:
Биринчи: «Аъроф» сурасида: «Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган Раббингиз кеча ила кундузни қоплайдир» (Аъроф: 54).
Иккинчи: «Юнус» сурасида:
«Албатта, Парвардигорингиз осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршини эгаллаган Аллоҳдир». (Юнус: 3).
Учинчи: «Раъд» сурасида:
«Албатта, Парвардигорингиз осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршини эгаллаган Аллоҳдир». (Раъд: 2).
Тўртинчи: «Тоҳа» сурасида: «(У зот) Ўз аршини эгаллаган Раҳмондир» (Тоҳа: 5).
Бешинчи: «Фурқон» сурасида:
«У осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган зотдир». (Фурқон: 59).
Олтинчи: «Сажда» сурасида: «Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган зотдир». (Сажда: 4).
Еттинчи: «Ҳадид» сурасида: «У осмонлар ва ерни олти
кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган зотдир». (Ҳадид: 4).
Аллоҳ таоло арш ёки осмонда эмас. Балки У Зот маконсиз мавжуддир!
Ушбу маълумотларни келтиришдан мақсад бировни мот қилиш, енгиш маъносида эмас. Ҳақ изҳори халос.
Зотан, қайси йўлни тутиш ҳар кимнинг ўз ихтиёри!
Суннатуллоҳ Абдулбосит