Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фиқҳ ва фатволар / Рўзани бузадиган нарсалар

Рўзани бузадиган нарсалар

Ким жинсий яқинлик қилса ёки унинг икки йулидан бирига яқинлик қилинса, рўзаси бўзилади. Қасдан ғизо ёки даво бўладиган нарсани еса ёки ичса ҳам рўзаси бузилади. Бу ҳолатларда қазосини тутади ва худди зиҳор килувчи каби каффоротни адо қилади. Каффоротни адо қилиш Рамазон фарзини адо қилишни қасдан бузганда вожиб бўлади. Бошқасида вожиб бўлмайди. Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб еб-ичганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тошни ютганда, оғзи тўлиб қусганда фақат қазосини тутади.

Агар қай рўзадордан ғолиб келса ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний нозил қилса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, қазо тутмайди. Агар ҳайвонга, ўликка ёки фарждан бошқа ерга жинсий якинлик қилса ёхуд ўпиш ёки ушлаш оркали маний нозил қилса, қазо қилади, каффорот йуқ.

Агар тиши орасига кириб қолган нўхатдан кичикроs нарсани еса, рўзаси бузилмайди. Аммо ўша нарсани оғзидан чиқариб туриб кейин еса, рўзаси бузилади. Бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўзаси очилмайди. Қайта қусиш, агар кўп бўлса, рўзани бузади. Агар киши ўзини мажбур қилиб қусса, рўзаси очилади.

Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ёки чайнаш макрухдир. Фақатгина, ёш болага овқат чайнаб бериш, зарурат юзасидан, бундан мустасно. Ўпиш, агар ортидан бирор нарса бўлиш хавфи бўлса, макрухдир. Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас. Ўта қари шахс рўза тутишдан ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр микдорида таом беради. Кейин рўза тутишга қодир бўлиб қолса, қазосини тутади.

Ҳомиладор эмизикли аёл ўзи ва боласига зарар етишидан қўрқса, бемор хасталиги зиёда бўлишидан қўрқса ва мусофир (ҳам) оғизларини очадилар ва фидясиз қазо қиладилар. Зарар қилмаса, сафарда рўза тутган афзал.

Агар бемор тузалганидан, мусофир муқим бўлганидан кейин бир муддат яшаб ўлса, меросхўри қазо килган микдорича фидя беради. Агар оз яшаб ўлса, соғ ва муқим бўлган кунлари миқдорича фидя беради. Бунинг учун васият шартдир. Васиятга амал қилиш учдан бирдан бўлади. Ҳар бир қазо қилинган намознинг фидяси бир кунлик рўзанинг фидяси миқдорича.

Бировнинг ўрнига бошқанинг қилган ибодати ўтмайди. Нафл рўзани бошлагандан кейин охиригача тутиш лозим бўлади. Илло, рўза тутиш манъ қилинган кунлар бундан мустасно. Мазкур кунларда назр рўза тутса бўлади. Лекин уни очиб юбориб, кейин қазосини тутади. Агар тутаверса, рўзаси рўза бўлади. Нафл рўза тутувчи зиёфат узри ила рўзасини очса, бўлади. Кейин қазосини тутади.

Мусофир муқим бўлган, ҳайзли аёл пок бўлган, ёш бола балоғатга етган ва кофир мусулмон бўлган куни куннинг қолган вақтида ўзини тияди. Охирги иккиси қазо тутмайди. Муқим сафарга чиқса, ўша куннинг рўзасини охирига етказади. Агар очиб юборса, унга каффорот лозим бўлмайди.

Ойнинг ҳаммасида мажнун бўлишлик рўзани соқит қилади. Баъзисида эмас. Агар бир неча кун хушидан кетиб ётган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутади. Илло, ниятини қилган кунни тутмайди.

Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади. Биринчиси қазо ва каффоротни вожиб қиладиган ҳолатлар. Иккинчиси фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]