Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Саховатпеша муслималар

Саховатпеша муслималар

Бакуда азарбайжон ва турк аёллари имконияти чекланган кишилар ва муҳтожлар учун сховат акциясини ўтказмоқда.

Турк ёшларга кўмак фонди томонидан ташкил этилган “Эртанги кун учун умид бўл” ярмаркасида қўл меҳнати билан ясалган буюмлар ва миллий таомлар сотувга қўйилди. У уч кун давом этади. Савдодан тушган маблағ кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ўқув қуроллари ва кийим-кечак сотиб олишга сарфланади. Шунингдек, кўзи ожиз болалар учун Брайл алифбосида китоблар ҳам чоп эттирилади.

Бундан ташқари, 50 нафар ёрдамга эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам улашилади.