Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ХИТОЙДА ЯНА БИР МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ ҚАРОР

ХИТОЙДА ЯНА БИР МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ ҚАРОР

Хитой ҳукумати борган сари мусулмонларга қарши қаттиқ чоралар кўришда давом этмоқда. Бу сафар исломга эътиқод қилувчи уйғурлар яшовчи Синьцзян ҳудудида мусулмонларни барча диний буюмларни, шу жумладан, Қуръон ва жойнамозларни ҳам топширишга мажбурлашмоқда.

“Биз ҳар бир уйғур миллатига мансуб бўлган киши уйидан Исломга алоқадор бўлган ҳар қандай буюмни йўқотиши кераклиги ҳақида билдирги олдик. Уларни ўз ихтиёримизга кўра топширишимиз керак экан, акс ҳолда қатъий жазо чоралари кўрилармиш”, – ҳикоя қилади Бутундунё уйғур конгресси муҳожирлар гуруҳи вакили Дилшот Раксит, хабар беради Islam-today.ru.