Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / «САИД ОТА» МАСЖИДИ ЯНГИЛАНАДИ

«САИД ОТА» МАСЖИДИ ЯНГИЛАНАДИ

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Паркент туманига ташриф буюриб, ҳудуддаги масжидлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Айни пайтда туманда 13 та жоме масжид фаолият юритмоқда. Сўнгги йилларда тумандаги «Ҳисорак», «Файзулла ота» каби масжидлар қайтадан бунёд этилди.

Айни кунларда «Бобо мочин» масжиди янгидан бунёд этиляпти.

Бугунги ташриф асносида туманнинг Қизил тоғ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига қарашли «Саид ота» маҳаласидаги «Саид ота» масжиди катта йўл бўйидан анча ичкарида бўлгани боис ушбу масжид аҳолига қулай, катта кўча бўйига яқин жойга кўчирилиши маслаҳат қилинди. Иншоаллоҳ, тез орада ушбу масжид қурилишига киришилади.

Жасурбек домла Раупов қурилиши давом этаётган жомелар усталарига, имомларга зарур маслаҳат ва тавсиялар берди ҳамда уларнинг ишига ривож тилаб, дуолар қилди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]