Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Афғонистон: ИШИД билан Толибон кураши

Афғонистон: ИШИД билан Толибон кураши

Афғонистоннинг шарқидаги Нангархар вилоятида ИШИД ва “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида навбатдаги тўқнашув юз берди, хабар беради “Анадолу” агентлиги.

Отишмалар вақтида учта ИШИД ва иккита толибончилар ҳалок бўлган.

Бу икки гуруҳ ўртасидаги қонли тўқнашувлар охирги вақтларда одат тусига айланиб қолмоқда. Ўтган ҳафтада ИШИД ва “Толибон” жангарилари ўртасида Афғонистоннинг шимолида бўлган тўқнашувларда 3 нафар “Толибон” ва 2та ИШИД вакиллари ўлдирилган эди.