Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ХУШХАБАР! ЯНГИ МАСЖИД ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

ХУШХАБАР! ЯНГИ МАСЖИД ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Аллоҳ таолонинг уйи бўлган масжидлар сўнгги йилларда намозхонлар билан тўлиб, айрим ҳолларда ҳатто мўмин-мусулмонларга торлик ҳам қилиб қолаётган эди. Шуни инобатга олиб, янги масжидлар қуриш ишлари юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Тошкент вилоятида ҳам изчил давом эттириляпти.

Бугун уламоларимизнинг Ангрен шаҳрига ташрифи асносида шаҳардаги “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида янги масжид қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ходими Аброр Мухтор Али ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов қатнашди.

Қурилиш ишлари бошланиши арафасида Аллоҳ таоло розилиги учун жонлиқ сўйилиб, гўшти ҳақдорларга тарқатилди.

Бошланган хайрли иш тезда ниҳоя топиб, қисқа фурсатда масжид мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишини Аллоҳ таоло насиб айласин.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]