Ҳозирга ахборот алмашуви ривожланган, дунёнинг хоҳлаган жойидан туриб хоҳлаган кишига ахборот етказиш имкони бўлган бу даврда муқаддас динимизни туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш Ислом маданиятининг эзгу-ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Бир неча диний экстремистик оқим ва йўналишлар фаолияти …
Давоми »Мақолалар
Жиҳод нима?
Жиҳод сўзи луғатда “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “интилмоқ”, “зўр бермоқ”, “бор кучини сарфламоқ”, “курашмоқ”, “меҳнат қилмоқ” каби маъноларни ифодалайди. Ҳозирги вақтда бузғунчи тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш ва ғўр ёшларни эргаштириш мақсадида янги “жиҳод” турларини ўйлаб топиб, улардан фойдаланишга уринмоқдалар. Улар кўпгина мусулмонларнинг Ислом аҳкомларини билмаслиги, илмий савияга эга эмаслигидан …
Давоми »Аҳли сунна олимларининг ваҳҳобийлар ҳақидаги сўзлари
“Бас, Аллоҳдан қўрқинглар, хақни ботилга аралаштирманглар. Ўзингизнинг бузуқ фикрингиз ва кучсиз фахмингиз билан мусулмонларни кофирларга қиёс қилманглар”. Йўлингизни ботил эканига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган қуйидаги хадиси далолат қилади: “Куфрнинг боши машриқ тарафдандир”.“Хозирги замонда, кўринишидан янги, асосий қоидалари эса қадимий бўлган фирқа зоҳир бўлди. У …
Давоми »Ислом дини мутаассибликни қоралайди
Ислом фақат диний аҳкомлардангина иборат бўлган дин эмас, балки у жамият маънавияти ва маърифатини шакллантирувчи ҳамда камолга етказувчи, жумладан, унинг ижтимоий-сиёсий, руҳий-маънавий талабларини қондирувчи таълимотдир. Аммо исломий арконларнинг ижроси баробарида инсон диний илмсизлик сабабли, кўпгина муаммоларга дуч келиши табиий ҳолдир. Мана шу муаммолардан бири мутаассиблик ва динда чуқур кетишдир. Шариатимиз …
Давоми »Бидъат нима? (2-қисм)
..Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васалламни гўзал сийратларини тарғиб қилиш учун мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар бидъати ҳасана бўлади. Унга амал қилиш жоиз ва у залолатга бошламайди. Бидъати саййиа эса – шаръий асосга эга …
Давоми »Бидъат нима? (1-қисм)
Сохта салафийларнинг Ҳанафий мазҳабига зид асосий даъволарига кўра ҳар қандай янгиликни “бидъат” деб ҳисоблаб, уни рад этадилар. “Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар:اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ رَسُولِ …
Давоми »ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ ОЛАМИНИНГ ИЛМИЙ МАРКАЗИ БЎЛАДИ
Муносабат Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Бу заминнинг ҳар қарич ерида азиз-авлиёлар, улуғ мутафаккирлар, соҳибқиронлар мангу қўни топган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Насафий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбекдек улуғларимизни дунё билади, жаҳон эътироф этади, эзозлайди, қадрлайди. Буюк аждодларимизнинг узоқ йиллик изланишлари натижасида вужудга келган асарлар ҳали-ҳамон бутун …
Давоми »РАМАЗОН ФАЗИЛАТИ
Бутун дунё бўйлаб Аллоҳнинг раҳмати бўлган ой ҳукм сура бошлади. Бу ой сакинат ва омонлик ойидир. Бу ойнинг баъзи фазилатлари ҳақида эслатиш мўминга фойдадир. «Рамазон» сўзи арабча бўлиб, луғатшуносларнинг айтишларича, у «қаттиқ иссиқ», «жазирама», «қизиб чўғ бўлиш», «куйдириш» маъноларини англатувчи калимадан олинган. Бу ойнинг айнан ушбу номни олиши сабаби ҳақида …
Давоми »Саъдуддин Тафтазонийнинг илмий мероси
XIV аср Шарқ, хусусан, Мовароуннаҳр ва Хуросон минтақалари учун ижтимоий-сиёсий воқеаларга бой бўлди. Бу ўлкаларда мўғуллар ҳукмронлиги барҳам топиб, соҳибқирон Амир Темур (1336–1405) бошчилигида салтанат мустаҳкамланиб, кучли марказлашган давлатга асос солинди. Амир Темур Марказий Осиё ва унга қўшни юртларни бирлаштириб, салтанат пойтахти – Самарқандга забт этилган барча ҳудудлардан машҳур олимлар …
Давоми »ХАЙРУ САХОВАТ, ЭЗГУЛИКЛАР ОЙИ, МАРҲАБО!
Дилларга сурур, қалбларга сокинлик, ҳузур-ҳаловат улашадиган муборак Рамазон ойи ҳам кириб келмоқда. Бу ойнинг файзи ва шукуҳи ўзгача. Бу ой бежиз орзиқиб кутилмайди. Унда минг ойларга татийдиган кеча бор. Бу ойда сўзларнинг энг улуғи – Каломуллоҳ нозил бўлган. Рамазонни юртимизда кўтаринки руҳда кутиб оламиз. Чунки бу ойни муносиб тарзда ўтказиш …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги