Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / РАМАЗОНГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

РАМАЗОНГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Аллоҳга шукрки, яна Рамазонга етиб келяпмиз. Бошимиз узра ойлар султони Рамазон соя солиб турибди. Бир неча кундан сўнг ўзгача файз, шукуҳ ва тароват билан рўзаларни бошлаймиз. Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида мазкур ойга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Бугун Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази масжлислар залида Тошкент вилояти имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Йиғилишда Тошкен вилояти ҳокими ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов иштирок этди.

Йғилиш кун тартибидаги масалалар бирма-бир муҳокама қилиниб, асосий эътибор бу йилги Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказишга қаратилди.

– Рамазон Аллоҳнинг улкан неъматларидан, – дейди Жасурбек домла Раупов. – Чунки бу ойда дўзах эшиклари беркитилиб, жаннат эшиклари очилади. Бу ойда Қуръон нозил бўлган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад), айтинг: “Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан – мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир”» (Юнус сураси, 58-оят). Бугунги йиғилишда Тошкент вилоятидаги барча масжидларни муборак ойга шай ҳолатга келтириш, таровиҳ ва хатми Қуръонларни юқори савияда ўтказиш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекитон мусулмонлари идораси тақсимотида исм-шарифлари келтирилган юртимиз қорилари Рамазон ойи давомида масжидларимизда Қуръони каримни хатм қилиб берадилар. Аллоҳ таоло бу муборак ойни барамизга хайрли, манфаатли қилсин.

Йиғилиш сўнгида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тадбир хайрли дуолар билан ўз ниҳоясига етди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]