Олдинда устозларимиз, катта ёшдаги кишиларимиз шогирду фарзандларга ёшлигидаёқ биринчи бўлиб «Олти диний калима» деб аталган, мусулмончиликнинг асоси ҳисобланган калималарни ёдлатишар эди. Улар ҳар куни эрта билан бомдод намозидан кейин ушбу калималарни такрорлашни ўзларига кундалик вазифа қилиб олишган эди. Бу ҳам бўлса, ушбу калималарнинг аҳамияти ниҳоятда юксаклигидандир. Биз ҳам шунга одатлансак ва фарзандларимизга ҳам ушбу калимарни ёдлатиб борсак, жуда улуғ иш бўлади, уларни ҳар хил бузуқ эътиқодлардан асрашда муҳим омил бўлади. Зотан, бу калималарнинг маъноларини тушуниб, дилга жо этиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Шу эътибордан, ушбу саҳифада мазкур калималарни тақдим қилишни зарур деб топдим. Ўзим ва фарзандларим хусусида эзгу дуоларингиздан умидворман.Кўпчиликнинг имкониятидан келиб чиқиб, калималарнинг ўқилишини кирил алифбосида ҳам берилди. Бу «сув йўғида таяммум» қабилида эканини унутмаслик лозим.
كَلِمَاتُ ٱلۡإِيمَانِ
Иймон калималари
ٱلۡكَلِمَةُ ٱلطَّيِّبَةُ
Калимаи таййиба (Энг пок калима)
لَا إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ، مُحَمَّدٌ رَسُولُ ٱللَّهِ.
Ўқилиши: Лаа илааҳа иллаллооҳу Муҳаммадурросуулуллооҳ.
Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.
كَلِمَةُ ٱلشَّهَادَةِ
Шаҳодат калимаси
أَشۡهَدُ أَن لَا إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ، وَأَشۡهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبۡدُهُ وَرَسُولُهُ.
Ўқилиши: Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳааммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ.
Маъноси:Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ҳамда Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.
كَلِمَةُ ٱلتَّوۡحِيدِ
Тавҳид – Аллоҳнинг ягоналигига иқрорлик калимаси
أَشۡهَدُ أَن لَا إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَحَدۡهُ، لَا شَرِكَ لَهُ، لَهُ ٱلۡمُلۡكُ، وَلَهُ ٱلۡحَمۡدُ، يُحۡيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ ٱلۡخَيۡرُ، وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٍ قَدِيرٌ.
Ўқилиши: Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, йуҳйии ва йумиит, ва ҳува ҳаййун лаа йамууту, бийадиҳилхоййр, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодиир.
Маъноси: Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Унинг шериги йўқ! Мулк Уникидир! Ҳамд ҳам Унга хос. У тирилтиради ва ўлдиради, Ўзи эса тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг қўлидадир ва У ҳамма нарсага қодир.
كَلِمَةُ رَدِّ الۡكُفۡرِ
Куфрни рад этиш калимаси
ٱللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنۡ أَنۡ أُشۡرِكَ بِكَ شَيۡئًا وَأَنَا أَعۡلَمُ، وَأَسۡتَغۡفِرُكَ لِمَا لَا أَعۡلَمُ، إِنَّكَ أَنۡتَ عَلَّامُ ٱلۡغُيُوبِ.
Ўқилиши: Аллооҳумма иннии аъуузу бика мин ан ушрика бика шай’ан, ва ана аъламу, ва астағфирука лимаа лаа аълам. Иннака анта ъаллаамулғуйууб.
Маъноси: Аллоҳим! Билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишдан Ўзингдан паноҳ сўрайман. Билмайдиганларим хусусида мени мағфират этишингни сўрайман. Албатта, Сен ғайбларни-да билувчи Зотсан!
كَلِمَةُ ٱلۡإِسۡتِغۡفَارِ
Истиғфор ‒ мағфират сўраш калимаси
أَسۡتَغۡفِرُٱللَّهَ، أَسۡتَغۡفِرُ ٱللَّهَ، أَسۡتَغۡفِرُ ٱللَّهَ تَعَالَى مِنۡ كُلِّ ذَنۡبٍ أَذۡنَبۡتُهُ عَمۡدًا أَوۡ خَطَأًّ، سِرًّا أَوۡ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيۡهِ مِنَ ٱلذَّنۡبِ ٱلَّذِي أَعۡلَمُ، وَمِنَ ٱلذَّنۡبِ ٱلَّذِي لَا أَعۡلَمُ، إِنَّكَ أَنۡتَ عَلَّامُ ٱلۡغُيُوبِ.
Ўқилиши: Астағфируллооҳ, астағфируллооҳ, астағфируллооҳа таъаала мин кулли занбин азнабтуҳуу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъалаанийаҳ, ва атуубу илайҳи миназ-занбиллазии аъламу ва миназ-занбиллазии лаа аълам, иннака анта ъаллаамул- ғуйууб.
Маъноси: Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман, Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман, Аллоҳ таъолодан қасддан бўлсин ё янглиш бўлсин, яширин ё ошкора бўлсин, қилган барча гуноҳларимни мағфират қилишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни-да билувчи Зотсан!
كَلِمَةُ ٱلتَّمۡجِيدِ
Тамжид ‒ Аллоҳни улуғлаш калимаси
سَبۡحَانَ اللَّهِ، وَالۡحَمۡدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ، وَٱللَّهُ أَكۡبَرُ، لَا حَوۡلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِٱللَّهِ ٱلۡعَلِيِّ ٱلۡعَظِيمِ، مَا شَاءَ ٱللَّهُ كَانَ، وَمَا لَمۡ يَشَأۡ لَمۡ يَكُنۡ.
Ўқилиши: Субҳааналлооҳи, валҳамду лиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллооҳу, валлооҳу акбар. Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳил-ъалиййил-ъазиим. Маа шаа-Аллооҳу каана ва маа лам йаша’ лам йакун.
Маъноси: Аллоҳни айбу нуқсонлардан пок деб ёл этаман. Ҳамд Аллоҳга хос. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳ улуғдир! Олий ва буюк Аллоҳдан ўзгада на қувват ва на қудрат бор. Аллоҳ нимани хоҳласа, ўша бўлади, нимани хоҳламаса, у бўлмайди.
ٱلۡإِيمَانُ ٱلۡمُجۡمَلُ
Қисқача иймон
ءَامَنۡتُ بِٱللَّهِ كَمَا هُوَ بِأَسۡمَائِهِ وَصِفَاتِهِ وَقَبِلۡتُ جَمِيعَ أَحۡكَامِهِ.
Ўқилиши: Ааманту биллааҳи камаа ҳува биасмааҳи, ва сифаатиҳи, ва қобилту жамииъа аҳкаамиҳ.
Маъноси: Аллоҳга Ўз исму сифатларидагидек иймон келтирдим ва Унинг барча ҳукмларини қабул қилди.
ٱلۡإِيمَانُ ٱلۡمُفَصَّلُ
Муфсассал иймон
ءَامَنۡتُ بِٱللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَٱلۡقَدَرِ خَيۡرِهِ وَشَرِّهِ مِنَ ٱللَّهِ تَعَالَى.
Ўқилиши: Ааманту биллааҳи, ва малааикатиҳии, ва кутубиҳии, ва русулиҳии, вал-йавмил-аахири, вал-қодари хойриҳии ва шарриҳии миналлоҳи таъаалаа.
Маъноси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига ҳамда қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига иймон келтирдим.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги