


















Билим, маърифат инсонни камолот сари етаклайди, унинг тафаккури ва дунёқарашини бойитади. Башарият бугун қандай тараққиёт пиллапояларини босиб ўтган бўлса, бунинг замирида, албатта, илм мужассам.
Бугун 13 август куни Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. «Билимдон аёл» номли маърифат беллашувида Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳарлар отинойилари вакилларидан иборат 10 жамоа баҳслашди.
Ҳар бир жамоада 6 нафар иштирокчи ўзининг билимларини 10 савол асосида синовдан ўтказди.
Энг кучли, энг зукко ва барча саволларга батафсил жавоб берган Занги ота ва Олмалиқ вакилаларидан таркиб топган «Юксалиш» жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.
Иккинчи ўрин эса Нурафшон шаҳар ва Ўрта Чирчиқ вакилларидан иборат «Нурафшон» жамоасига насиб этди.
Ангрен ва Оҳангарон шаҳарлари вакилалари жамоаси бўлган «Маърифат» учинчи ўрин билан кифояланди.
Ғолибларга эсдалик совғалари торширилди.
Барча ғолибларни самимий қутлаймиз.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги