Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЧИРЧИҚ МАСЖИДЛАРИ ОБОД БЎЛМОҚДА

ЧИРЧИҚ МАСЖИДЛАРИ ОБОД БЎЛМОҚДА

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Тошкент вилоятида ҳам хайрли ишлар бир-бирига уланиб кетяпти.

Бу, албатта, сўнгги йилларда юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги инъикосидир.

Бугун, 2 июль куни Чирчиқ шаҳрида янги масжид қурилиши бошланди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Мурод Абдураҳимов, вилоят бош имом-хатиби ўринбосарлари, шаҳар бош имоми, мутасадди раҳбарлар, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ҳамда саховатпеша ҳомийлар иштирок этди.

Масжиднинг барча ҳужжатлари миллий қонунчилигимизда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб қуришга рухсат этилди.

Хайрли ният билан бошланган ушбу қурилишни Аллоҳ таоло муборак қилиб, тез ва қисқа фурсатда бу жоме битказлишини насиб айласин.

Бу жоме чинакам маърифат масканига айлансин!

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]