Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимларининг ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш; соф Ислом таълимотларини кенг оммага етказиш; оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва ёшларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш; оилавий ажримлар, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, ёт ғоялар таъсирига берилиб кетиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга ошираётган ишлари ҳақида хабарлар тақдим қилинишини илгарироқ маълум қилган эдик.

Шунга кўра 2019 йилнинг 3-5 февраль кунлари ўтказилган тадбирлар билан танишинг:

– Янгийўл шаҳар отинойиси Н.Каримова ҳокимият биносида “Оила муқаддас” мавзусида суҳбат ўтказди;

– Қибрай тумани “Абдураҳмон ибн Авф” жоме масжиди имом-хатиби А.Ходиев томонидан “Ташистон” МФЙ биносида “Оила ва жамият фаровонлиги” мавзусида тадбир ташкил этилди;

– Олмалиқ шаҳар “Инновацион оила мактаби”да шаҳар отинойиси У.Мадиярова 5 нафар бўлажак келинлар билан якка тартибда суҳбатлашиб, уларнинг саволларига жавоб берди;

– Юқоричирчиқ тумани бош имом-хатиби С.Ақилхонов туман Маданият уйида ташкил этилган “Жиноятчилик, миссионерлик, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, барвақт никоҳнинг олдини олиш, марака ва тўйларни ихчамлаштириш” мавзусида ўтказилган тадбирда ўз маърузаси билан иштирок этди;

– Паркент тумани “Беш каппа” жоме масжиди имом ноиби М.Миртожиев 43-ўрта таълим мактабида “Терроризм ва экстремизмга менинг муносабатим” мавзусида ўқувчилар билан семинар ўтказди;

– Паркент туманида фаолият олиб бораётган отинойилар ҳамда маҳаллаларнинг фаол аёллари билан “Аза маросимларидаги бидъат ва хурофотларнинг олдини олиш” бўйича йиғилиш ўтказилиб, тушунтиришлар берилди;

– Паркент тумани “Хисорак” жоме масжиди имом-хатиби И.Ахмедов 29-мактабда “Диний экстремизм ва унинг салбий оқибатлари”, “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ” мавзуларида ўқувчилар билан суҳбат ўтказди;

– Паркент тумани “Беш каппа” жоме масжиди имом-хатиби М.Туйчиев “Бодомтепа” МФЙда “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш” мавзусида маҳалла фаоллари билан семинар ташкил қилди;

– Қибрай тумани “Дўрмон” жоме масжиди имом ноиби А.Йўлдошев 6- мактабда “Соф Ислом динининг моҳияти” мавзусида тадбир ўтказди;

– Ангрен шаҳар “Қорабошбой” жоме масжиди имом ноиби А.Эшматов томонидан Кимё саноат касб-ҳунар коллежида “Экстремизм ва терроризмга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди;

– Чирчиқ шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Одам савдоси каби салбий иллатларнинг олдини олиш” мавзусида ташкил эилган оммавий тадбирда “Ўрта маҳалла” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Алибоев иштирок этди. Ҳомийларни жалб қилган ҳолда 6 нафар ёрдамга муҳтож оилаларга 3 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди;

– Бекобод шаҳар “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Назаркулов 10-умумтаълим мактабида “Оила мустаҳкамлиги” мавзусида суҳбат ўтказди;

– Зангиота тумани ФҲДЁ биносида оила ҳақида ёшларга ўтказилган суҳбатда “Эшонгузар” жоме масжиди имом ноиби О.Нурматов иштирок этди;

– Бекобод тумани «Ҳазрати Мулла» жоме масжиди имом-хатиби С.Саидов “Оила” марказида низоли ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказди;

– Бекобод тумани Ахборот ва технологиялар касб-ҳунар коллежида Бекобод тумани бош имом-хатиби А.Рисбаев ўқувчилар билан «Экстремизм ва терроризмнинг ёшлар келажагига таҳдиди» мавзусида суҳбат олиб борди;

– Бекобод тумани Далварзин маиший касб-ҳунар коллежида туман бош имом-хатиби А.Рисбаев талабалар билан «Миссионерликнинг салбий оқибатлари» мавзусида суҳбат ўтказди;

– Ангрен шаҳар 8-мактабда “Қорабошбой” жоме масжиди имом-хатиби И.Иманов “Диний экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш” мавзусида тадбир ташкил этди;

– Ангрен шаҳар 37-мактабда ташкил этилган “Ватанга муҳаббат” мавзусидаги тадбирда “Қорабоғ” жоме масжиди имом ноиби А.Исмаилов иштирок этди;

– Оққўрғон тумани “Эрбўта қози” жоме масжиди имом-хатиби И.Бекназаров 4-мактабда “Ўз жонига қасд қилиш катта гуноҳ” мавзусида суҳбат ўтказди;

– Ўртачирчиқ тумани хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла мутахассислари, маҳалла фаоллари, қайноналар мактаби иштирокчилари билан биргаликда ташкил этилган “Оилам – олтин қўрғоним” мавзусидаги тадбирда туман бош отинойиси М.Хайдарова иштирок этди;

– Оҳангарон тумани Янгиобод маҳалла отинойиси З.Хайдарова мактаб ўқувчи қизлари билан “Ораста қизлар” деб номланган тадбир ўтказди;

– Қуйи чирчиқ тумани отинойиси Н.Абдураҳмонова 41-мактабда юқори синф ўқувчи қизлари билан “Эрта никоҳ ва турмуш, вақтидан илгариги туғруқлар” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

 

[carousel-horizontal-posts-content-slider]