Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар

Мақолалар

ТАҲОРАТ ГУНОҲЛАРНИ ЮВАДИ

Таҳоратнинг фазилати ҳақида келган ҳадислар жуда кўп. Улардан бирини Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳи бобомиз ўзларининг “Сунани Термизий” асарларида иккинчи бобда келтириб ўтганлар. Унинг матни қуйидагича: إذا توضأ العبد المسلم أو المؤمن فغسل وجهه خرجت من وجهه كل خطيئة نظر إليها بعينيه مع الماء أو مع آخر قطر الماء أو نحو …

Давоми »

МИСВОК ҲАҚИДА ЯНГИ ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Мисвок ишлатиш мусулмонлик аломатларидан бўлиб қолган. Чунки у суннат амал ҳисобланади. Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу томонидан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида эди, уларни ҳар намоз олдидан мисвок қилишга буюрган бўлардим”, деганлар (Термизий ривояти). Мазкур ҳадисга биноан фиқҳ китобларида ва ҳадис тўпламларида …

Давоми »

САХОВАТ ВА МЕҲР-МУРУВВАТ АЙЁМИ

Халқимиз меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик сингари ўзига хос ззгу фазилатларни асрлар давомида қадрлаб келади. Айниқса, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашдек эзгу амаллар сўнгги йилларда янада ривожланиб, тараққий этиб, янгича маъно-мазмун касб этиб бормоқда. Яна икки кундан сўнг мамлакатиммиздаа Рамазон ҳайити кенг нишонланади. Рамазон ойи халқимизнинг маънавий-руҳий ҳаётида алоҳида ўрин …

Давоми »

Хотира ва қадрлаш – ҳар кунлик анъана бўлсин!

Инсон зотининг ёшу кексаси, эркаги ҳам, аёли ҳам бирдек қадр-қимматга эга. Муқаддас Ислом динида инсон тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади. Дунёдан ўтган марҳум якинларимизни яхши сифатлар билан доимо эслаш инсоний бурчимиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” деганлар (Имом …

Давоми »

ҒАНИМАТ ВАҚТЛАР

Кечагина эшик қоққан Рамазон поёнига етай деб қолди. Кечқурунлари ойга назар солсак, у ҳам тобора кичрайиб бораётир. Кечагина бу ойни кўриб, хурсанд бўлган эдик. Ўшанда: “Энди Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатларига киришаман. Бу ойда кўплаб яхши ишларни қилиб, Аллоҳ таолодан мукофотлар оламан”, деган эдик. Рамазон руҳий тарбиямиз учун энг фойдали ойдир. Бу …

Давоми »

ЎЗГА ДИНГА ЎТМАНГ – АДАШАСИЗ

Огоҳлик Ўзбекистон – муқаддас замин. Диёримиз алломалари дунё илм-фани ва тамаддунига улкан ҳисса қўшганлар. Бугун улар қолдириб кетган илмий мерос юксак тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 34 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Улар 130 дан зиёд миллат ва элатга мансубдир. Аҳолимизнинг 98 фоизини мусулмонлар, яъни Ислом …

Давоми »

МЕҲР – БЕБАҲО НЕЪМАТ

“Меҳрнинг тафтини туйганмисиз?” “Бирор марта меҳрдан тўйганмисиз?” Табиийки, кўпчилигимиз бу саволларни ўқиб ҳайрон бўламиз. Чунки ҳаммамиз ота-онамизнинг, яқинларимизнинг меҳридан тўйиб, жаннатмонанд Ватанимизнинг меҳри тафтини туйиб яшаяпмиз. Яъни бизларга меҳр бегона эмас. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин. Лекин… лекин ҳамма ҳам шундай эмас. Меҳрга зор, Ватанга ташна, ширин сўзнинг гадоси, бир бурда …

Давоми »

САВОБНИ ЙЎҚҚА ЧИҚАРМАЙЛИК!

Ёмонликдан қайтариш Халқимиз эҳтиёжманд кишиларга ёрдам беришга доимо шай, саховатли. Юртдошларимиз орасида савоб ишлар қилиб, одамларга, элга нафи тегишини ҳаётининг мазмунига айлантирган солиҳлар кўп. Бироқ орамизда яхшиликларини миннат қилиб, савоб амалларини йўққа чиқарувчи инсонлар ҳам учраб туради. Миннат туфайли қилган эзгу амалларимизга соя тушади, саховатимизга путур етади. Бу ҳақда Аллоҳ …

Давоми »

ИСРОФ – УЛКАН ГУНОҲ

Муқаддас Ислом мўътадил дин бўлиб, барча ишларда ўртача йўлни тутишга буюради, исрофдан қайтаради. Чунки ҳар қандай ишда ҳаддан ошиш исроф саналади. Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни ато этиш баробарида, улардан тежамкорлик билан, исроф қилмай фойдаланишни буюрган. “Исроф” арабча сўз бўлиб, “ҳар бир ишда ҳаддан ошиш” деган маънони англатади. Исроф динимизда …

Давоми »

ЭЪТИҚОД ЎҒРИЛАРИ

Огоҳлик Глобаллашув жадаллашиб, ижтимоий тармоқлар тобора ривожланиб бормоқда. Бунинг яхши томони кўп, албатта. Масалан, илм-фан, ижод, касб-ҳунар, ишлаб чиқариш, саноат, технологиялар башарият турмушини янада фаровонлаштирмоқда. Аммо танганинг икинчи томони ҳам бор. Ижтимоий тармоқлар орқали “эътиқод ўғирлиги” ҳам содир бўлмоқда. Масалан, Ўзбекистонда аҳолининг 98 фоизини Ислом динига эътиқод қилувчилар ташкил этади. …

Давоми »