Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар (саҳифа 28)

Хабарлар

ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА АБИТУРИЕНТЛАРДАН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади. 🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига: – 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам). 🔸Талаб қилинадиган ҳужжатлар: – паспорт (электрон шаклда); – аттестат ёки диплом …

Давоми »

Хушхабар: «Яшил» ҳудудлардаги масжидларда Бомдод намози ўқилди

Бугун 8 июнь эрта тонгда Тошкент вилояти ҳудудидаги масжидларда бомдод намози адо этилди. Жомеларда эрта тонгдан келган намозхонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бомдод намозини ўқидилар. Шу билан «яшил» ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда ибодатлар бошланди. «Халқимиз бошга тушган синовларни «Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир», деган ояти каримага амал қилиб, …

Давоми »

Тошкент вилояти «яшил» ҳудудларидаги масжидлар ўз фаолиятини бошлашга тайёр

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, 2020 йил 8 июндан бошлаб «яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар яна мўмин мусулмонлар учун очилади. Республика махсус комиссияси хабарида карантин талабларига амал қилган ҳолда айрим фаолият турларига рухсат берилди. Жумладан, масжидлар 8 июнь, душанба кунидан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда …

Давоми »

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан БАЁНОТИ

Ҳурматли юртдошлар! Аллоҳга шукрки, мамлакатимизда коронавирус касаллиги билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгариб бориши баробарида ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифага ажратилган ҳолда карантин мезонлари юмшатиб борилмоқда. Халқимиз пандемия шароитида меҳнат қилиш ва яшаш шароитига аста-секин ўрганмоқда. Республика махсус комиссияси хабарида карантин талабларига амал қилиш асосида айрим фаолият турларига рухсат …

Давоми »

Ташаккурнома

Жорий йил муборак Рамазон ойи айни дамда бутун дунё аҳли бошдан кечираётган синовли дамларга тўғри келди. Шубҳасиз, меҳрибон ва тадбирли Аллоҳ таолонинг ҳар бир иродасида бандалар учун ўзлари билмаган кўплаб яхшиликлар бордир. Бинобарин, бу мавсумда таровеҳ намозлари, улар таркибида адо этиладиган хатми Қуръон тадбирларини одатдагидек масжидларимизда жамоа бўлиб адо этиш …

Давоми »

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЕТМИШ КУН: чоралар, тарғиботлар, хайриялар ва дуолар

2020 йилда бутун жаҳонни чулғаб олган коронавирус пандемияси 34 миллион аҳолига эга бўлган Ўзбекистонда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида анча юмшоқ кечмоқда. Юртимизда етмиш кундан зиёд давом этаётган карантин даврида коронавирус инфекциясига қарши амалга оширилган ишлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. 25 майга келиб касалликдан бутунлай соғайганлар сони 2607 нафарга етди. …

Давоми »

Хушхабар: Янги мадраса очилди

Муҳтарам Президентимиз томонидан барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса диний таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар юртимиз мўмин-мусулмонлари учун катта туҳфа бўлмоқди, десак муболаға бўлмайди. Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом …

Давоми »

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Авваламбор, сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилакларимни билдираман. Рамазони шариф эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида азал-азалдан алоҳида ўрин эгаллаб келади. Ушбу …

Давоми »

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муборак Рамазон ойи бу йил мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитида муносиб ўтказилмоқда. Эл-юртимиз турли синов ва қийинчиликлардан янада кучли ва қудратли бўлиб ўтган ҳолда, муқаддас Рамазон ҳайитини эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмоқда.Ушбу улуғ …

Давоми »

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ

Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз. Ҳар йили бутун дунё мўмин-мусулмонлари қатори юртдошларимиз Ийдул фитрни кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ, алоҳида тайёргарлик ва катта хурсандчилик ила нишонлайдилар. Рамазон ойи давомида адо этилган ибодатлар, эзгу амаллар ва …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]