Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Bo'limsiz / Хушхабар: «Яшил» ҳудудлардаги масжидларда Бомдод намози ўқилди

Хушхабар: «Яшил» ҳудудлардаги масжидларда Бомдод намози ўқилди

Бугун 8 июнь эрта тонгда Тошкент вилояти ҳудудидаги масжидларда бомдод намози адо этилди.

Жомеларда эрта тонгдан келган намозхонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бомдод намозини ўқидилар. Шу билан «яшил» ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда ибодатлар бошланди.

«Халқимиз бошга тушган синовларни «Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир», деган ояти каримага амал қилиб, чиройли сабр ила енгиб ўтмоқда. Чиндан ҳам, ҳар қандай қийинчилик ортида енгиллик борлигини юртдошларимиз ўз фаолиятини қайтадан бошлаётган жомеларимиз мисолида яққол ҳис этмоқда.

Шунингдек, «сариқ» ва «қизил» ҳудудлардаги масжидлар «яшил» ҳудудга ўтгунга қадар, мўмин мусулмонлар бир оз сабр қилиб туришлари сўралади. Келгусида у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, иншааллоҳ.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]