Жорий йилнинг 8 декабрь куни Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасур домла Раупов бошчилигидаги жамоа Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги «Гул» жоме масжидининг қурилиш ишларининг бошланиш жараёни билан яқиндан танишдилар. Ташриф жараёни Қуръон тиловати билан бошланди. Сўнгра меҳмонлар масжиднинг қурилиши айни вақтда пойдевор ва подвал ўрни қазилиб, бетон қуйиш учун тайёр …
Давоми »Хабарлар
«Сарҳисоб» танловининг ҳудудий босқичи 15 декабргача узайтирилди
Аввал юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танлови ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.Танловнинг ҳудудий босқичида 2020 йилнинг 1 …
Давоми »“Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 98 нафар юртдошимиз – аёллар ва болалар олиб келинди
Сўнгги 4 йил мобайнида мамлакатимизда инсон ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат самараси ўлароқ, нафақат юртимизда истиқомат қилаётган, балки ўзга юртларда мураккаб аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг манфаати, шаъни, қадр-қиммати ҳимоя қилинмоқда. Бундай ғамхўрликдан ёт ғоялар таъсирига тушиб хорижга чиқиб кетган, бегона …
Давоми »Ўзбекистон халқига байрам табриги
Муҳтарам ватандошлар! Сизларни улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман. Қадрли дўстлар! Дунё миқёсида авж олган коронавирус пандемияси туфайли бу йил Конституция кунига бағишланган тантанали маросимларни кенг миқёсда ўтказишнинг, афсуски, имкони бўлмаяпти. Лекин, …
Давоми »Президент фармони билан 104 нафар фуқаро афв этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси …
Давоми »«Сарҳисоб» танловида иштирок этинг!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган …
Давоми »Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Тошкент вилояти имом-хатиблари учун танишув дарси бўлиб ўтди
Бундан бир ой аввал Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган тажрибали имом-хатиблар билан малака ва кўникма ҳосил қилиш мақсадида танишув дарслари ташкил этилган эди. Навбатдаги дарс 5 декабрь куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилди. Унда Тошкент вилоятининг тажрибали имом-хатиблари иштирок этдилар. 2017 йил 14 …
Давоми »Тошкент вилоятининг шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида учрашув ўтказилди
4 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида Тошкент вилоятининг шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда муфтий Усмонхон Алимов Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби марҳум Хайрулла домла Турматовнинг хизматларини эътироф этиб, шу билан бир қаторда янги тайинланган Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла …
Давоми »Хушхабар: Зангиота туманидаги «Имоми Аъзам» жоме масжиди муборак бўлсин!
Бугун 4 декабрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида «Имоми Аъзам» жоме масжидининг янги биносида биринчи жума намози адо этилди. Янги масжиднинг очилиш маросимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов ва бир қатор устозлар ҳамда мўмин мусулмон халқимиз иштирок этишди. Ушбу маросимда муфтий …
Давоми »Тошкент вилояти отинойилари ўқув семинар-тренингда ишитирок этишди
Кеча 3 декабрь куни Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун вилоятдаги «Маънавият ва маърифат» марказининг мажлислар залида ўқув семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу тренинга Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Нурали домла Мавланов, Зангиота тумани «Андалус» жоме масжиди имом-хатиби Мирвоҳид Миржалилов ва …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги