Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоятининг шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида учрашув ўтказилди

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида учрашув ўтказилди

4 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида Тошкент вилоятининг шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда муфтий Усмонхон Алимов Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби марҳум Хайрулла домла Турматовнинг хизматларини эътироф этиб, шу билан бир қаторда янги тайинланган Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Рауповнинг бошланаётган фаолиятларига баракотлар тилиб дуолар қилинди. Муфтий ўз сўзлари давомида бир мақсад сари ҳамжиҳат бўлиб хизмат кўрсатиш, халқимизни ватанни, элни, оиласини севишга даъват қилиш борасида керакли маслаҳатлар бердилар.

2021 йилни янги лойиҳалар ва режалар билан бошлашни, амалга ошириш керак бўлган ишларни жипсликда олиб боришни, шунингдек учрашувга йиғилган имом-хатиблар ва домлалар янги бош имом-хатибни ишларига муваффақиятлар тилаб, дуолар қилдилар.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзи ислоҳ қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]