Бундан бир ой аввал Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган тажрибали имом-хатиблар билан малака ва кўникма ҳосил қилиш мақсадида танишув дарслари ташкил этилган эди.
Навбатдаги дарс 5 декабрь куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилди. Унда Тошкент вилоятининг тажрибали имом-хатиблари иштирок этдилар.

2017 йил 14 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида 2019 йил Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Унда Ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Исо Термизий ҳамда Термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади.

Имом-хатиблар марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, бу ерда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар, олимларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирок этиши учун барча қулайликлар яратилганини гувоҳи бўлишди.
Шунингдек марказ илмий ходимлари томонидан, Имом Термизийнинг ҳадис илмида тутган ўрни ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуларида маърузалар қилинди.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги