Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ислом цивилизацияси марказида Тошкент вилояти имом-хатиблари учун танишув дарси ташкил этилди

Ислом цивилизацияси марказида Тошкент вилояти имом-хатиблари учун танишув дарси ташкил этилди

Бугун – 2020 йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан Ислом цивилизацияси марказида танишув дарслари ташкил этилди. Унда Тошкент вилоятида хизмат қилиб келаётган обрў-эътиборли, тажрибали имом-хатиблар иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан таништирилди, ушбу марказнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, унинг маънавий, маърифий соҳада, аждодларга муносиб авлодлар етиштирилишидаги салмоқли ўрни эътироф этилди.

Иштирокчилар тадбирни юқори кайфият ва ифтихор туйғуси билан тарк этдилар, жойларда Ислом маърифатини, соф Ислом таълимотини ёйишга хизмат қилувчи ушбу маскан ҳақида тарғибот ишларини амалга оширишларини таъкидладилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan