Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 5 сентябрь, шанба кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги жоме масжидларда жума намозлари 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб адо этилишига рухсат этилди.Республикамиздаги жоме масжидларда 4 сентябрь кунига қадар жума намозини ўқишга тайёргарлик …
Давоми »Хабарлар
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги «Ийк ота» зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 1 сентябр куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги маданий мерос намунаси бўлган «Ийк ота» зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Тошкент вилояти ҳокими Р Холматов, Тошкент вилояти вакиллигининг бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ва бир қатор нуфузли меҳмонлар иштирок этишди. Маълумки, Юқори Чирчиқ туманида ҳам бошқа ҳудудлар …
Давоми »Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Аввало, сиз азизларни, кўп миллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Айни пайтда ушбу тантанали маросимни жойлардаги студияларда, шунингдек, уйларида “ойнаи жаҳон” орқали томоша қилаётган, менинг табрик сўзларимни эшитиб турган мўътабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, …
Давоми »Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» жоме масжидига тамал тоши қўйилди
Бир неча кун олдин Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» жоме масжиди рўйхатга олингани ҳақида хабар берилган эди. Бугун Тошкент вилоятининг энг намунали масжиди сифатида қурилиши режалаштирилган 6000 ўринга мўлжалланган, «Ҳилол» жоме масжидига илк тамал тоши қўйилди. Айниқса, масжид қурилишининг бошланиши ҳижрий янги йил боши, яъни Муҳаррам ойининг 9 санаси Ашуро …
Давоми »Олий диний таълим муассасаларига имтиҳон кунлари эълон қилинди
Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича кўрсатма берилди. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий таълим муассасаларида қабул имтиҳонларини карантин талабларига қатъий амал қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, абитуриентларнинг узоқ вақт бир …
Давоми »«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
📝 2020 йил 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг parliament.gov.uz сайтида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди. 🔸 Қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатдан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессионлараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари …
Давоми »АЛЛОҲ ТАОЛО ШУКРЛИ БАНДАЛАРИНИНГ НЕЪМАТЛАРИНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИ
Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки охирги кунларда эълон қилинаётган хушхабарлар сабаб юртдошларимиз қалбига илиқлик югурди. Хусусан, пандемия сабаб жорий қилинган карантин қоидалари юмшатиладиган кунга етиб келганимиз, Аллоҳ таоло ўз фазлу карами билан бу балони ер юзидан кўтараётгани ҳар бир кишида хотиржамлик ҳиссини уйғотган бўлса, мўмин-мусулмонларнинг ибодат қилишлари, жамоат билан адо этиладиган …
Давоми »Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди
Жорий йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. Қарорга кўра, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида ташкил этилди. Шунингдек, Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди. …
Давоми »ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ ХАЙРУЛЛОҲ ТУРМАТОВНИНГ ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ! Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! Буюк муаллим Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога дуруду салавотларимиз, саломларимизни йўллаймиз! Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар, аҳли Ислом биродарлар! Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, соғлик саломатликда энг улуғ айёмларимиздан бири бўлмиш Қурбон ҳайитига етиб келдик. Барчангизга маълумки, ҳозирда бутун дунё халқларининг диққати бир …
Давоми »Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
Қадрли ватандошлар! Бутун ислом олами қаторида дину диёнатли, эътиқоди мустаҳкам халқимиз катта интиқлик билан кутиб олаётган муборак Қурбон ҳайити билан сиз азизларни, юртимиздаги барча мусулмон умматини чин қалбимдан самимий табриклайман. Кўҳна тарихимиз давомида юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини ҳар томонлама барқарор этиб …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги