Тошкент вилоят вакиллиги ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида вакиллик учун бир дона замонавий кислород концентрати олинди. Тез фурсатда унинг сони иккитага етади.
Бу ихчам қурилма уй шароитида кислород баллонисиз хонадаги мавжуд ҳавони тоза кислородга айлантириб, махсус най орқали хаста инсонга узатиш имкониятига эга. Шунингдек, унда инголяция қилиш функцияси ҳам мавжуд.
Бу мосламалар вилоятда фаолият юритаётган диний соҳа ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига ҳам эҳтиёж юзага келган онда вақтинча фойдаланиб туриш учун уларнинг хонадонларига вакиллик томонидан етказиб берилади. Ундан фойдаланиб бўлинганидан кейин ушбу жиҳозлар белгиланган тартибда тозаланиб, вакилликга қайтариб олиб келинади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан дунё қийинчиликларидан бирини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат оғирликларидан бирини енгил қилади. Ким ҳаётда қийналган кишига осонликни раво кўрса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда енгилликни ато қилур”, – деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).
Бундан ташқари узоқ муддатли ётоқ касали билан оғриётган беморлар учун уларнинг таналарида турли яралар пайдо бўлишини оладиган икки дона махсус тўшак ҳам олиб келинмоқда.
Аллоҳ таоло барча хасталаримизга шифои комил ато этиб, ҳар биримизни ушбу шарафли ишда хизмат қилаётган саховатпеша инсонларимиз мисол эзгу ва савобли амалларни бажаришга муваффақ айласин!
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги