Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОТИНОЙИЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОТИНОЙИЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2021 йилнинг 16 декабрь куни Тошкент вилояти отинойилари учун вилоят Маънавият ва маърифат маркази залида ўқув-семинари ташкил этилди.

Отинойилар семинар давомида малакали устозлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 6 ноябрдаги Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” ғоясидан келиб чиқадиган вазифалар; Индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари. Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини ҳамда соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришда жойлардаги отинойиларнинг фаоллигини ошириш; Никоҳ, талоқ ва идда масалалари. Таъзиядаги бидъатлар ва  жаноза масалалари; Жамият, хотин-қизлар ва дин каби мавзуларда маърузалар тингладилар.

Семинар маъруза-амалий машғулот тарзида ўтказилганлиги боис, савол-жавоб, дебат усулларидан фойдаланилди. Шу билан бирга, отинойиларнинг мавжуд муаммолар юзасидан берган саволларига жавоблар берилди, фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланди.

Маъруза, амалий машғулот, савол-жавоб, фикр ва тажриба алмашинуви тарзида ўтказилган ўқув-семинари отинойиларда катта таассурот қолдирди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]