Остонада ислом каллиграфияси (ҳуснихат) бўйича кўргазма очилди. Қозоғистон пойтахтига Туркиядан бутун дунё усталарининг энг яхши ишлари олиб келинди. Диншунослик доктори Нурлан Каирбековнинг таъкидлашича, араб ёзуви – ноёб алифбо, унинг ёрдамидан ҳақиқий санъат асарларини яратиш мумкин.
“Тақдим этилган каллиграфия намуналарининг асосий мавзуси – Қуръондан, шунингдек, ҳадисдан сатрлардир. Айнан араб тилида алифбонинг бир ҳарфи ёрдамида жуда кўплаб маъноларни бериш мумкин. Ва калиграфиянинг мана шу бутун гўзаллигини бугун биз кўргазмага қўйдик”, – дейди Каирбеков.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги