Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / НИЯТ ЖУДА МУҲИМ

НИЯТ ЖУДА МУҲИМ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ўғли Солим халифа Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳга бундай мактуб йўллади:

“Аллоҳнинг бандага ёрдами банданинг ниятига ярашадир. Кимнинг нияти бутун бўлса, Аллоҳнинг унга мадади ҳам бутун бўлади. Инсоннинг нияти қанчалик озайса, Аллоҳнинг унга кўмаги шунча камаяди”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилган:


إنَّما الأعمالُ بالنِّيَّاتِ


«Амаллар ниятларга кўрадир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти) ҳадисини уламоларимиз турлича изоҳлайдилар.

Баъзи муҳаддис уламолар: “Амалларнинг саҳиҳ ё фосид, мақбул ё номақбул бўлиши ниятга боғлиқдир”, дея ихтиёрий амалларнинг ниятга қараб баҳоланишини таъкидлашган.

Нияти бўлмаган кишининг амали ҳам йўқдир. Амалсиз сўз бефойдадир. Сўз ҳам, амал ҳам ниятсиз фойда бермайди. Сўз ва амал суннатга мувофиқ бўлсагина ибодат саналади.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

نيةُ المؤمنِ خيرٌ من عملِه


«Мўминнинг нияти унинг амалидан яхшидир», деб бежиз айтмаганлар (Имом Дайламий ривояти).

Шундай экан, ҳар бир сўзимизни гапиришдан, амалимизни бажаришдан олдин ниятимизни тўғрилаб олсак, икки ҳисса ажрга эга бўламиз, иншааллоҳ.

Дониёр домла ИКРОМОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

[carousel-horizontal-posts-content-slider]