Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Мусулмонлар жаннатда ҳам дўстдирлар

Мусулмонлар жаннатда ҳам дўстдирлар

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ қиёматли биродарлар тўғрисида бундай деган:

«Қиёмат куни жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга ҳукм қилингандан сўнг жаннат аҳлидан бўлган бир киши жаннатда маҳзун ҳолда бўлади.

Аллоҳ таоло ундан нима учун маҳзун эканини сўрайди. Шунда ҳалиги киши бундай жавоб беради: “Мени дунёда қиёматли дўстим бор эди. Уни жуда яхши кўрардим, ўша дўстим жаннатга киролмади. Мен шунча неъматлар ичра бўлсам ҳам, лекин улар татимаяпти”, дейди.

Шунда Аллоҳ таоло: «Бандамнинг дунёдаги биродарини ёнига келтириб қўйинглар», дейди».

Биз мусулмонлар дунёда ҳам, охиратда ҳам шундай биродар, дўст бўлишимиз керак.

Дониёр домла ИКРОМОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

[carousel-horizontal-posts-content-slider]