Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ

ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Ҳаж килмоқчи бўлган одам аввало Аллоҳ таолога астойдил тавба қилсин. Гуноҳларини тарк эта туриб, аввал содир бўлганларига надомат қилиб, бундан сўнг такрорламасликка азму қарор этсин.

 2. Кимга зулм етказган, кимни хафа килган ёки ким- нинг кўнглини қолдирган бўлса, улардан узр сўрасин.

 3. Энг муҳим жиҳатлардан бири қилаётган ҳаж ибодатидан Аллоҳ таолонинг розилигини ва охирати- нинг ободлигини кўзласин. Дунё ва унинг зийнатлари- ни, риёкорлик, ном чиқариш, фахрланиш каби нарсалар- ни зинҳор ва зинҳор хаёлига келтирмасин. Акс ҳолда барча қилган саъй-ҳаракатлари беҳуда кетади.

 4. Ота-оналари тирик бўлсалар, уларнинг розиликла- рини олсин, дуоларини сўрасин.

 5. Ҳаж сафари билан овора бўлиб, бошқа ибодатларга эътиборсизлик қилмасин. Айниқса, намозга эҳтиёт бўл- син, чунки намознинг зарурлиги ҳаждан ҳам эътиборли.

 6. Сафар чоғида доимо Аллоҳ таолони зикр эт- син, дуо қилсин, истиғфор айтсин. Қуръони Каримни тиловат қилсин. Тилини бўлмағур гаплардан, беҳуда сўзлардан, ёлғон, ғийбат, чақимчилик, сўкиш каби бузуқликлардан тийсин. Қўлидан келганча одамларга яхшилик қилиш пайидан бўлсин.

 7. Ўтган уламоларимизнинг энг муҳим насиҳатла- ридан бири шуки, ҳожилар ҳаж давомида қалбни машғул қилиб, хаёлни олиб қочувчи тижоратдан холи бўлишлари керак. Ўзларини хор тутсинлар, зебу зийнатта эътибор бермасинлар. Пайғамбаримиз алай- ҳиссалом шундай қилганлар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

 «Арафа куни Аллоҳ осмонга тушади ва улар ила фаришталарга мақтаниб: «Бандаларимга каранглар! Турли жойлардан сочлари тўзиган, ғу- борга беланган, офтобда қолган ҳолда ҳузуримга келдилар. Сизларни гувоҳ қиламанки, албатта, Мен уларнинг гуноҳларини кечдим», дейди».

 8. Ҳажга қилинадиган сарф-харажат ҳалолдан бўли- ши шарт.

 9. Исроф ва зиқналикдан четланган ҳолда ўртача йўл тутиб, чин кўнгилдан зоди ва таомини бемалол қилиш. Ҳаж йўлида емок-ичмоқ учун сарфланган ҳар бир сўм- га етти юз баробар савоб берилади.

 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Сафарда озиқ-овқатнинг яхши бўлиши кишининг карамидандир. Ҳожиларнинг афзали нияти холисрок, нафақаси покрок ва ишончи комилроқ бўлганидир», дер эдилар.

 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар».

 «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳажжи мабрур нима?» дейишди.

 «Таом бериш ва салом ёйиш», дедилар».

 Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

 10. Шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжалга йўл қўй- маслик. Аллоҳ таоло бу маънони Қуръони Каримда таъкидлаган.

 Бу борадаги шаҳвоний нарсалар арабчада «рафас» дейилади ва барча шармсиз гап-сўз ҳамда хатти-ҳара- катларни ўз ичига олади. Аёлларга хушомад гапларни айтиш, шаҳвоний гап, ишора ва ҳаракатлар қилиш каби нарсалар рафасга киради.

 Фиск эса Аллоҳнинг ҳар бир тоатидан чиқишдир.

 Жанжал маълум ва машҳур нарса.

 Ҳаж қилувчи киши мазкур нарсалардан алоҳида эҳ- тиёт бўлиши лозим.

 11. Бақувват, юрса қийналмайдиган кишилар пиёда ҳаж қилишлари афзал. Шунингдек, бемор, кари ва узр- ли кишилар ибодатларига нуқсон етмаслиги учун улов миниб ҳаж қилганлари афзал.

 12. Ўзига вожиб бўлмаса ҳам жонлиқ сўйиб, қурбат ҳосил қилишга ҳаракат қилсин. Қиладиган қурбонлиги семиз ва чиройли бўлишига эътибор берсин. Қурбон- лик вожиб бўлса, ўзи емасин. Агар қурбонлик ихтиёрий бўлса, ўзи ҳам есин.

 Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қили- нади:

 «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

 «Ҳажнинг нимаси афзал?» деб сўралди.

 «Баланд овози ва қон оқизгани», дедилар».

 Термизий ривоят қилган.

 Қилган сарф-харажатини, сўйган қурбонлигини, ўзи- га етган машаққат ва қийинчиликларни бағрикенглик ила қабул қилсин. Уларга чин қалбдан хурсанд бўлсин. Мана шу ҳолат юзага чиқса, бу ҳажининг қабул бўлгани аломатидир. Ҳаж йўлида етган ҳар бир машаққат Аллоҳ таолонинг йўлида нафақа қилганнинг ўрнига ўтади.

 Ҳажнинг қабул бўлгани аломатларидан яна бири, ав- валги маъсиятларни тарк қилиб, ёмон дўстлар ўрнига яхши дўстлар орттириш, ғафлат ва беҳуда мажлислар ўрнига зикр ва илм мажлисларида иштирок этадиган бўлишдир.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]