Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Азон одоблари

Азон одоблари

Азон айтиш динимизнинг улкан шиорларидан бири ҳисобланади. Азон калималари Аллоҳни таниш учун комил йўл ва етук даъватдир. Азон саҳиҳ қавлга кўра, ҳижратнинг биринчи йили жорий бўлган. Ҳижратнинг иккинчи йили жорий бўлган, деган қавллар ҳам бор.

Эшитиш ва тааммул қилишга азондан кўра ҳақлироқ калималар бўлмаса керак. Муаззиндан кўра ҳидоятга чақирувчироқ даъватчи бўлмаса керак. Борликда баланд янграгувчи бу калималар бизга Аллоҳни ва Унинг ҳаққини эслатади. Ушбу калималар бизга бу ҳаётга нима учун келганимизни ва қайси амалларни бажариш учун яратилганимизни эслатадиган калималардир.

Бу калималар динимизнинг устуни бўлган намознинг вақтини билдирувчи, намозга чақирувчи калималардир. Бу калималар Одам боласини тўғри йўлни топишга, ана шу йўлда собит туришга ва эгри йўлдан эҳтиёт бўлиб, ундан узоқда бўлишга чақиради. Унинг калималари фақатгина ердан осмонга чиқадиган оддий калималар эмас, балки осмондан, яъни «малаъул аъло»дан ерга нозил қилинган калималардир. Муаззин азонни гўзал қилиб айтса, унинг даъвати ҳам гўзал бўлади. Уни қанча тўғри айтса, шунча кўп савобга эришади. Аммо унга эътиборсиз қаралса ва нотўғри айтилса, маъноси бузилади ва гуноҳкор бўлади. Қуйида муаззин одобланиши лозим бўлган баъзи одобларни зикр қиламиз.

Биринчи одоб – эзгу ният қилиш.

Муаззин азон айтишда аввало Аллоҳнинг розилигини кўзлаган ҳолда, шунингдек, ҳадисларда ворид бўлган ажрни умид қилиб азон айтсин. Азонни молу дунё, обрў-эътибор ва ундан бошка дунёвий нарсаларни умид қилиб айтмасин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам азоннинг фазлини баён қилиб шундай деганлар:

عَنْ مُعَاوِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ:

الْمُؤَذِّنُونَ أَطْوَلُ النَّاسِ أَعْنَاقَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни муаззинлар энг бўйни узун кишилар бўладилар», деганларини эшитдим» (Муслим ривоят қилган).

Ҳадисда «буйни узун» дейилишидан мурод қадри баланд, мартабаси улуғ ва савобли амаллари кўп эканига ишорадир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам азон айтиб, дунё талаб қилишдан қайтарганлар. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ عُثْمَانَ بْنِ أَبِي الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، اجْعَلْنِي إِمَامَ قَوْمِي. فَقَالَ: «أَنْتَ إِمَامُهُمْ وَاقتدِ بِأَضْعَفِهِمْ وَاتَّخِذْ مُؤَذِّنَا لَا يَأْخُذُ عَلَى أَذَانِهِ أَجْرًا». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Усмон ибн Абул Ос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени кавмимга имом қилинг», дедим. У зот: «Сен уларнинг имомисан, уларнинг заифларига эргаш (уларни малоллантириб қўйма) ва азони учун ҳақ олмайдиган муаззин олгин», дедилар» (Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ривоят қилишган).

Гарчи баъзи уламолар азон ўз вақтида айтилиши учун бирор-бир муаззинни тайинлаб, унга маош олишни жоиз деган бўлсалар-да, муаззин айтган азони учун ҳақ олмасдан, уни савоб умидида айтиши афзалдир.

Иккинчи одоб – намоз вақтини аниқ билиб олиш.

Муаззин азон айтиш вактини билиши, унга риоя қилиши ва ўз вақтида айтишга диққат-эътиборини қаратиши лозим. Чунки у одамларнинг намози, саҳарлиги ва ифторига омонатдордир. Шунинг учун муаззин бундай ишларда нуқсонга йўл қўйишга асло ҳаққи йўқ. Пайғамбар соллаллоху алайхи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي تَحْذُورَةً رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أُمَنَاءُ

الْمُسْلِمِيْنَ عَلَى صَلاتِهِمْ وَسُحُورِهِمُ الْمُؤَذِّنُونَ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ.

Абу Маҳзура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонларнинг намози ва саҳарлиги учун омонатдорлар муаззинлардир», дедилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Яна бошқа бир ривоятда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي مَحْذُورَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:

الْمُؤذِّنُونَ أُمَنَاءُ الْمُسْلِمِينَ عَلَى فِطْرِهِمْ وَسُحُورِهِمْ». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

Абу Маҳзура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззинлар мусулмонларнинг ифтори ва саҳарлигига омонатдордир», дедилар» (Табароний ривоят қилган).

Чунки мусулмонлар муаззиннинг азонига қараб саҳарлик қилишади, намоз ўқишади ва ифторлик қилишади. Шунинг учун муаззин вақтга риоя қилиши лозим бўлади.

Учинчи одоб – муаззиннинг овози гўзал бўлсин.

Инсонлар ичидан азон айтишга танланган кишининг овози баланд, гўзал, ёқимли ҳамда жозибали бўлиши керак. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоху анҳу азонни тушларида кўрганлар. Тушларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай деганлар:

فقُمْ مَعَ بِلالٍ فَأَلْقِ عَلَيْهِ مَا رَأَيْتَ فَلْيُؤَذِنْ بِهِ فَإِنَّهُ أَنْدَى صَوْتًا مِنْكَ..

رَوَاهُ أَحْمَدُ وَ أَبُو دَاوُدَ .

«…Тур, Билол билан бирга бориб, кўрган нарсангни унга ўргат, Билол уни азон қилиб айтсин, чунки унинг овози сеникидан баландрок» (Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Шунга кўра муаззин танланганда унинг овози гўзал бўлишига эътибор қаратиш лозим бўлади. Чунки муаззиннинг хунук овозли бўлиши одамларнинг азонни эшитишдан қочиши ёки ёктирмасдан эшитишига сабаб бўлади. Бу нарса бугунги кунда мавжуддир. Бунинг сабабидан муаззин ҳам, уни малолланиб эшитганлар ҳам гуноҳкор бўлиб қолиши мумкин.

Тўртинчи одоб – таҳоратли бўлиш.

Муаззин таҳоратли ҳолда азон айтиши мустаҳаб амалдир. Чунки, муаззин бошқаларни намозга чорлар экан, бу чорловнинг ичида уларни таҳоратли бўлишларига ҳам чақириқ бор. Бошқаларни бирор яхшиликка чақирган одам эса, аввало ўзи ўша яхшиликда бўлиши қилиши лозим бўлади. Лекин, таҳоратсиз азон айтиш макруҳ эмас, балки иқоматни таҳоратсиз айтиш макруҳ бўлади. Чунки, иқоматсиз такбир айтган киши бошқаларни чақирган намозига ўзи кира олмай қолади.

Бешинчи одоб – азонни баланд жойда айтиш.

Овози узоқроққа эшитилиши учун муаззин азонни баланд жойга чиқиб айтсин. Билол розияллоҳу анҳу баланд жойга чиқиб азон айтар эдилар.

عَنْ عُرْوَةَ بْنِ الزُّبَيْرِ، عَنِ امْرَأَةٍ مِنْ بَنِي النَّجَّارِ ، قَالَتْ : كَانَ بَيْتِي مِنْ أَطْوَلِ بَيْتٍ حَوْلَ

الْمَسْجِدِ، فَكَانَ بِلاَلٌ يُؤَذِّنُ عَلَيْهِ الْفَجْرَ …. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Урва ибн Зубайрдан, у Бану нажжорлик бир аёлдан ривоят қилади: «У: «Менинг уйим масжид атрофидаги энг баланд уй эди. Билол унинг устида бомдодга азон айтарди», деб айтди» (Абу Довуд ривоят қилган).

Бунинг ўрнига бугунги кунда масжидларда овоз кучайтиргич орқали азон айтиш ҳам кифоя килади.

Олтинчи одоб — азонни тик турган ҳолда айтиш.

Муаззин азонни тик турган ҳолда айтади. Ибн Мунзир раҳматуллоҳи алайх уламоларнинг мана шунга ижмоъ қилганини баён қилиб, шундай деган: «Илм ўрганиладиган уламоларнинг барчаси муаззиннинг азонни тик турган ҳолда айтиши суннат эканига иттифоқ қилишган».

Еттинчи одоб – азонни баланд овозда айтиш.

Намозга бўлган чақириқни кўпчилик эшитиши учун муаззин азонни имкон кадар баланд овозда айтсин.

عَنْ عَوْنِ بْنِ أَبِي جُحَيْقَةَ، عَنْ أَبِيْهِ، قَالَ: كَانَ بِلَالٌ إِذَا أَذَّنَ وَضَعَ إِصْبَعَيْهِ فِي أُذُنَيْهِ.

رَوَاهُ الطَّبَرَانِي.

Авн ибн Абу Жуҳайфадан, у киши отасидан ривоят қилади: «Билол розияллоҳу анҳу азон айтсалар, бармоқларини қулоқларининг ичига қўйиб айтар эдилар» (Табароний ривоят қилган).

Муаззиннинг икки бармоқларини қулоқлари ичига киритиб азон айтиши овозининг баланд бўлишига ёрдам беради.

Саккизинчи одоб – азонни ва иқоматни жуфт-жуфт айтиш.

Азон ва иқоматнинг жуфт-жуфт айтилишига куйидаги ҳадис далолат қилади:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، قَالَ : كَانَ أَذَانُ رَسُولِ اللَّهِ شَفْعاً شَفْعاً فِي الْأَذَانِ

وَالإِقَامَةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ .

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азонлари азонда ҳам, иқоматда ҳам жуфт-жуфт эди» (Термизий ривоят қилган).

Азоннинг лафзлари

اللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ،

 أَشْهَدُ أَنْ لا إلهَ إلا الله، أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إلا الله،

أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ،

حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ،

حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ، حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ،

اللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ

لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ.

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!

Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ! Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ!

Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ!

Ҳайя ъалас-солаҳ, ҳайя ъалас солаҳ!

Ҳайя ъалал фалаҳ, ҳайя ъалал фалаҳ!

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!

Лаа илаҳа иллаллоҳ!

Бомдод намозининг азонида «Ҳайя ъалал фалаҳ»дан сўнг икки марта

الصَّلَاةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ الصَّلَاةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ

«Ассолаату хойрум минан-навм», дейилади.

Иқоматнинг лафзлари

Иқоматнинг лафзлари ҳам худди азоннинг лафзлари кабидир. Лекин у азондан кўра тезроқ айтилади ва унга «Ҳайя ъалал фалаҳ»дан сўнг икки марта «Қод қооматис-солаату» лафзлари зиёда қилинади.

الله أكبرُ اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ،

أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلاا

أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ،

حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ،

حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ،

قَدْ قَامَتِ الصَّلَاةُ قَدْ قَامَتِ الصَّلَاةُ

الله أكبر الله أكبر،

لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ.

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар! Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ! Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ!

Ҳайя ъалас-солаати, ҳайя ъалас-солаҳ!

Ҳайя ъалал фалаҳи, ҳайя ъалал фалаҳ!

Қод қооматис-солаату, Қод қооматис-солаҳ!

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!

Лаа илаҳа иллаллоҳ!

Тўққизинчи одоб – муаззиннинг ўнг ва чапга бурилиши.

Муаззин «Ҳайя ъалас-солаҳ» лафзини айтаётган пайтда ўнг томонга бурилади, «Ҳайя ъалал-фалаҳ» лафзини айтаётганда эса чап томонга бурилади. Бу ҳакда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي جُحَيفَةَ وَهْبُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: … وَأَذَّنَ بِلَالٌ، فَجَعَلْتُ أَتَتَبَّعُ فَاهُ هَاهُنَا وَهَاهُنَا، يَقُولُ يَمِيناً وَشِمَالاً : حَيَّ عَلَى الصَّلاَةِ، حَيَّ عَلَى الفَلَاحِ …. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «… Ва Билол азон айтди. Мен унинг озига тикилиб турар эдим. У ўнг ва чапга (бурилиб,) «Ҳайя ъалас-солаҳ», «Ҳайя ъалал-фалаҳ…» дер эди» (Муттафақун алайх).

Ўнинчи одоб – тасвиб.

Тасвиб – муаззин азон айтганидан сўнг намоз вақти кирганини яна бир бор билдириб қўйишдир. Бу амал кўпчилик мусулмон юртларда бомдод намозида жорий бўлган. Чунки бомдод намози уйқу ва ғафлат вақтидир. Одамларнинг диний ишларда бепарволиги кўпайиб кетгани учун уламолар барча намозларда тасвиб айтишни мустаҳаб, дейдилар. Тасвибнинг жорий бўлиши ҳар бир диёрда урфга кўра бўлади.

Ўн биринчи – муаззин айтган лафзларни унинг ортидан такрорлаб туриш.

Аксар фуқаҳолар азонни эшитган ҳар бир киши муаззин айтган сўзларни қайтариб туриши вожиб, дейишган. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга буюрганлар:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ:

«إِذَا سَمِعْتُمُ النِدَاءَ، فقُولُوا كَمَا يَقُولُ الْمُؤَذِنُ». مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар нидони (яъни азонни) эшитсангиз, ҳудди муаззин айтган сўзларни айтинглар», дедилар» (Муттафақун алайх).

Лекин муаззин «Ҳайя ъалас-солаҳ» ва «Ҳайя ъалал фалаҳ»ларни айтганида эшитувчи: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», дейди. Чунки Абу Рофеъ розияллоху анхудан ривоят қилинган ҳадисда шун- дай дейилган:

عَنْ أَبِي رَافِعِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: كَانَ إِذَا سَمِعَ

الْمُؤدِّنَ، قَالَ مِثْلَ مَا يَقُولُ، حَتَّى إِذَا بَلَغَ حَيَّ عَلَى الصَّلاةِ، حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ، قَالَ:

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззинни эшитсалар, худди муаззин айтган сўзларни айтар, «Ҳайя ъалас-солаҳ! Ҳайя ъалал фалаҳ»га етганда эса: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллах», дер эдилар» (Аҳмад ривоят қилган).

Баъзи уламолар эса: «Ҳайя ъалал фалаҳ»дан кейин «Маа шаа Аллоху каана ва маа лам яша, лам якун», дейди», деганлар.

Бомдоднинг азонида «Ас-солаату хойрум минан-навм»ни эшитганида бу сўзларни қайтармасдан, балки муаззинни тасдиқлаб туради.

Ўн иккинчи одоб – муаззин шаҳодатни айтаётганида эшитувчининг «Мен ҳам», деб туриши.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا سَمِعَ الْمُؤَدِّنَ يَتَشَهدُ قَالَ: «وَأَنَا وَأَنَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг шаҳодат айтаётганини эшитса, «Мен ҳам, мен ҳам», дер эдилар» (Абу Довуд ривоят қилган).

Ўн учинчи одоб – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

Азон айтиб бўлинганидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا سَمِعْتُمُ الْمُؤَذِنَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ، ثُمَّ صَلُّوا عَلَيَّ؛ فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِمَا عَشْراً، ثُمَّ سَلُوا اللَّهَ ليَ الوَسِيلَةَ؛ فَإِنَّهَا منزلَةٌ في الجنَّةِ لا تنبَغِي إِلا لِعَبْدِ مِنْ عِبَادِ اللهِ وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ، فَمَنْ سَالَ

لي الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят килинади: «У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар. Сўнгра менга салавот айтинглар. Чунки ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унинг эвазига унга ўнта салавот айтади. Сўнг менга василани сўранглар. У жаннатдаги бир мартаба бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан фақат бир бандагагина муносибдир. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга василани сўраса, унга шафоат вожиб бўлади», деганларини эшитганлар» (Муслим ривоят қилган).

Имом Муслимдан ривоят қилинган яна бир ҳадисда: «Ҳайя алас-солаҳ»дан сўнг ҳам «Лаа ҳавла ва лаа куввата иллаа биллах», «Ҳайя алал фалаҳ»дан сўнг ҳам «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», дейди», дейилган.

Ўн тўртинчи одоб – азондан кейинги зикр.

Азон айтилгандан сўнг дуо қилиниши ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «مَنْ قَالَ حِيْنَ يَسْمَعُ النِدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّداً الْوَسِيْلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَاماً مَحْمُوداً الَّذِي وَعَدْتَهُ. حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَي يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитганда «Аллоҳумма Робба ҳазиҳид-даъватит-таамати вас-солатил қоимати аати Муҳаммаданил васийлата вал-фазийлата ваб-ъасху мақомам-маҳмууданиллазий ваъадтаҳ» деса, унга шафоатим вожиб бў-лади», дедилар» (Бухорий ривоят қилган).

Дуонинг маъноси: «Эй бу комил даъват ва доимий намознинг Робби – Аллоҳим! Муҳаммадга васила ва фазилатни ато қил. Ва уни Ўзинг ваъда қилган, мақталган мақомга (шафоат мақомига) етказгин». Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَالَ حِيْنَ يَسْمَعُ الْمُؤذِنَ: أَشْهَدُ أَنْ لا إلَهَ إلا اللهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ

مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، رَضِيْتُ باللهِ رَبِّاً، وَمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً،

وَبِالإِسْلامِ دِيْناً، غُفِرَ لَهُ ذَنْبُهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким муаззинни эшитганида, «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу, розийту биллаҳи Роббан ва би-Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва бил-Ислами дийнан» деса, унинг гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар» (Муслим ривоят қилган).

Дуонинг маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Унинг шериги йўқлигига гувоҳлик бераман. Ва яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир. Аллоҳни Робб деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расул деб, Исломни дин деб рози бўлдим».

Ўн бешинчи одоб – азон ва иқомат ўртасидаги дуо.

Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда қуйидагича келган:

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الدُّعَاءُ لا يُرَدُّ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَ التَّرْمِذِيُّ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азон ва иқомат ўртасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар» (Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Шунинг учун мусулмон киши бундай пайтларни ғанимат билиши лозим бўлади. Айни мана шундай пайтларда дуо ижобатли бўлгани учун кўпрок дуо қилиб олиши муносибдир.

Ўн олтинчи одоб – азондан кейин масжиддан чиқиб кетмаслик.

Азон айтилганидан сўнг заруратсиз масжиддан чиқиб кетиш мумкин эмас. Бу хакда ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي الشَّعْثَاءِ، قَالَ: خَرَجَ رَجُلٌ مِنَ الْمَسْجِدِ بَعْدَمَا أُذِنَ فِيهِ، فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَمَّا هَذَا فَقَدْ عَصَى أَبَا الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абуш-Шаъсаадан ривоят қилинади:

«Бир киши азон айтилганидан кейин масжиддан чиқиб кетди. Шунда Абу Хурайра розияллоҳу анҳу: «Аммо бу Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлди», деди» (Муслим ривоят қилган).

Ўн еттинчи одоб – азон ва иқомат ўртасида етарлича вақт бўлиши.

Азон ва иқомат ўртасидаги муддат таҳорат қилаётган кишининг тахоратини тугата олиши, таом еяётган кишининг таомидан фориғ бўлиши учун етарли даражада бўлиши керак. Ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ أَبي بن كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا بِلَالُ اجْعَلْ بَيْنَ أَذَانِكَ وَإِقَامَتِكَ نَفَسًا يَفْرُغُ الْآكِلُ مِنْ طَعَامِهِ فِي مَهَلٍ وَيَقْضِي الْمُتَوَفِّى حَاجَتَهُ فِي مَهَلِ». رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Билол, азонинг ва такбиринг орасида бир муддат қолдиргинки, таом еювчи таомини хотиржам еб олсин ва таҳорат қилувчи хотиржам таҳорат қилиб олсин», дедилар» (Аҳмад ривоят қилган).

«Ислом одоблари энциклопедияси» китобидан

[carousel-horizontal-posts-content-slider]