Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хушхабар: «Қодирхон Махсум» масжиди очилди

Хушхабар: «Қодирхон Махсум» масжиди очилди

Мамлакатимизда инсон манфаатларини ўйлаб амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга монанд тарзда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳақиқатан эътирофга лойиқ.

Бугун Бўка туманидаги “Қодирхон” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туман ҳокимияти мутасаддилари, имом-домлалар, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, ҳомийлар иштирок этди.

  •  Эски масжидимиз маҳалла ичида, кўримсиз жойда эди, – дейди туман бош имом-хатиби Баҳриддин Шарипов. – Янги масжид Гулистон билан Фарғона водийси вилоятларини бир-бирига боғловчи катта йўл бўйида қурилди. Туризм тобора ривожланиб бораётган юртимизда бундай жомелар мусулмон ўлкаларидан републикамизга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун айни муддаодир. Эндиликда бу масжидда бир вақтнинг ўзида 350-400 киши ибодатларни адо этиши мумкин. Ёзги айвон эса иссиқ кунларда мўмин-мусулмонларнинг жонига оро киради.

Дарвоқе, масжид катта йўл бўйича жойлашгани боис бу ерда сафарга чиққан аёллар учун ҳам таҳоратхон ва намозхона ишлаб турибди.

Тадбир сўнгида Аллоҳнинг байтини обод қилиш учун ҳисса қўшган барча инсонларнинг, хусусан, мутасаддиларнинг, ҳомийларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилиниб, элга ош тарқатилди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]