Замҳарир қиш ўрнини навбаҳор фаслга бўшатиб беришига ҳам бир неча кун қолди. Табиийки, одамлар бу фаслда атроф-муҳитни обод қилиш, кўкаламзорлаштиришга кришади, боғ-роғлар барпо этади, кўчатлар ўтқазади. Бу жараёнда имом-хатиблар ҳам четда турмайди.
Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бекобод туманига ташриф буюриб, имом-домлалар билан учрашди.
Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар, хусусан, баҳор фасли бошланиши билан ҳудудларни ободонлаштириш, кўчатлар экиш, қабристонларни тартибга келтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Тумандаги 22 та масжид имом-хатибларига глобаллашув даврида эътиқоди бузуқ оқимлар аъзоларининг интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларига зудлик билан раддиялар бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш сўнгида зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
* * *
Ташриф давомида тумандаги “Ўзбекистон” жоме масжидининг янги биноси қурилишини кўздан кечириб, зарур маслаҳат, тавсия ва йўл-йўриқларни берди.
Шундан сўнг Жасурбек домла тумандаги имомларнинг жума мавъизасига тайёргарлик жараёнини кўздан кечириб, уларга маъруза асносида нималарга эътибор қаратиш зарурлиги, хуллас, домлаларга маҳорат сабоғи ўтиб берди.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги