Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Ризқингиз кенг бўлишини хоҳлайсизми?!

Ризқингиз кенг бўлишини хоҳлайсизми?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшилик ва садақалар билан ризқу насибангизни Аллоҳ таолонинг даргоҳидан тилаб олинглар!» – деганлар.

Эрта тонгда, бомдод намози вақтида кўп яхшилик ва барокатлар бор. Бу вақт муборак ва ғаниматдир. Унда неъматлар мўл-кўл қилиб берилади. Айниқса бу пайтда дуолар ижобат бўлиши айни муддаодир.

Халқимизда: «Эрта турганнинг ризқини Худо етказади», деган ҳикмат бор.

Ширинсўз бўлиш ҳам ризқни кўпайтиради.

Улуғларимиз «Ховли, уй атрофларини тоза тутиш, идиш-товоқларни кечиктирмай ювиб қўйиш ризқни жалб қилгувчи омиллардандир», деганлар.

Ризқ-насибани энг кўп жалб қиладиган асосий сабаблардан бири намоз ўқиш ҳисобланади.

Намозлар одоб, синиқлик, ҳушуъ-хузуъ билан адо этилса, мақсадга тез етишга кифоя қилади .

Қуръони карим ўқиш  ҳам насибани зиёда қилади. Воқеа сурасини тиловат қилиш хақида ривоятлар келган.

Имкон қадар таҳорат билан, покликка эътибор қилиб юришлик ҳам фойдали ҳисобланади.

Бефойда, дунё ва охиратига нафи йўқ гаплардан тийлиш лозим.

Ушбуларга амал қилган ҳолда инсон ҳаётидаги доимий ва зарурий амал бўлмиш бирон касбни шариат тақозоси доирасида бажариши насибага барокат киришининг сабабларидандир.

Аллоҳ таоло ризқу насибаларимизни зиёда қилсин!

Оҳангарон тумани “Чил қори” жоме масжиди

имом хатиби Орифжон Хусенов

[carousel-horizontal-posts-content-slider]