Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Яхшиликка буюрилганмиз

Яхшиликка буюрилганмиз

Ислом дини эзгулик тамойилларига қурилган ва ҳар доим ҳар жабҳада яхшилик қилишга ундаши, ҳар бир мўмин-мусулмон ҳаётини эзгулик узра қуриб, солиҳ амаллар қилишга шошилиши лозимлиги ҳеч кимга сир эмас. Зеро, Қуръони карим ва суннат кўра таълимотлар айнан шуни таълим беради. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир мусулмон учун садақа лозим”, – дедилар. “Эй Расулуллоҳ! Агар садақа қилишга нарса топа олмаса-чи?” – дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касб-кор қилиб, ўзига ҳам манфаат келтиради, ортганини садақа қилади”, – дедилар. “Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?” – дейишди. “Қийналиб қолган бечораҳолга ёрдам беради”, – дедилар. “Ёрдам ҳам беролмаса-чи?” – дейишди. “Яхшиликка буюради”, – дедилар. “Бу ишни ҳам қилмаса-чи?” – дейишди. “Ёмонликдан тийилади. Мана шу ҳам унинг учун садақадир”, – дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тошкент вилояти Тошкент тумани “Мирҳалил ҳожи ота” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Муҳаммаджонов бошчилигида хомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги 53 нафар вояга етмаган, боқувчисини йўқотган, кўмакка муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Жами  47 732 300 сўм миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди, кўнгиллари олиниб, қалбларга меҳр ва илиқлик улашишга ҳаракат қилинди.

Соҳиби эҳсонлардан Аллоҳ рози бўлсин, барчамизни динимиз таълимотлари асосида яшаб, эзгуликка хизмат қилувчилардан қилсин!

[carousel-horizontal-posts-content-slider]