Бугунги жума намозига Тошкент вилояти жоме масжидлари қавми ҳар қачонгидан ҳам эртароқ келишди. Чунки кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида жума намозига келадиган таниқли уламоларнинг ташриф манзиллари эълон қилинган эди.
Жума куни бажарилиши лозим бўлган барча суннатларга риоя этган ҳолда Аллоҳнинг байти сари ошиққан намозхонлар гўзал мавъизалардан баҳраманд бўлишди. Хусусан, Тошкент тумани “Зуннурайн” масжиди жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномовнинг, Янгийўл тумани “Эски Қовунчи” масжиди қавми Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Рауповнинг маърузаларини тинглашди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Янгийўл шаҳри “Жоме”га, Аброр Мухтор Али домла Тошкент тумани “Кўктерак”ка, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Қибрай тумани “Байтқўрғон”га, Жалолиддин Ҳамроқулов домла “Зангиота” масжидига, Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Миродил Миржалилов Тошкент тумани “Рамадон” масжидига бориб, жума намозида суҳбатлар қилиб берди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Қудратов Зайнилобиддин домла Янгийўл тумани “Бадр ҳожи”га, Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим Абдуқодиров Янгийўл тумани “Икром ҳожи”га, Исмоил Муҳаммад Содиқ Тошкент тумани “Холмухаммад ота”га, Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул Муҳаммадиев “Чувалачи”га, Тошкент шаҳар “Ал-Ҳудайбия” масжиди имом-хатиби Янгийўл тумани “Султонхон эшон ўғли Муродхон”га, Мавлонов Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли”га, Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди имом-хатиби Мирҳамидов Обид домла Янгийўл тумани “Қирсадақ” масжидига, Пискент тумани “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби Эрназаров Суннатилла домла Янгийўл тумани “Пусур оқсоқол” жомесига ташриф буюриб, долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб беришди.

Аллоҳ таоло маърифий суҳбатларни бардавом айласин!

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги