Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

Ҳар қандай шароит ва вазиятда ҳам жипслашиб ҳаракат қилишга одатланган халқмиз. Динимиз яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам қўни-қўшни ва маҳалла-кўйнинг ҳолидан хабар олишга буюради.

Шу таълимотга асосан Тошкент тумани «Мирхалил ҳожи ота» жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла ҳомийларни жалб қилган ҳолда Қибрай туманидан 25, Тошкент туманидан 85, Янгийўл туманидан 50, Бўстонлиқ туманидан 32, жами 192 нафар боқувчисини йўқотган болажонларга ва уларнинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

Шунча хонадонга, шунча кўнгилларга улашилган қувонч ва бу гўзал манзарани кўрган киши муқаддас динимиз ва миллий қадриятларимизнинг бебаҳо эканига яна бир карра амин бўлади.

Аллоҳ таоло эҳсон соҳибларидан Ўзи рози бўлсин!

[carousel-horizontal-posts-content-slider]