Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / УЛАМОЛАРИМИЗ ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

УЛАМОЛАРИМИЗ ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугунги ташрифлар асносида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Тошкент тумани «Абдуллоҳ ибн Аббос» жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Тошкент тумани “Ҳасанбой ота” жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммад Айюб Ҳомидов «Мирҳалил ота» жоме масжидига, Тошкент шаҳар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ Тошкент тумани “Зуннуройн” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонларга долзарб мавзуларда мавьизалар қилдилар.

Суҳбатлар, маърузалар охирида савол-жавоблар бўлди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.

Аҳолининг билим савиясини ошириб, улар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор бўлишмоқда.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]