Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ташрифлар қалбларга таскин бўляпти

Ташрифлар қалбларга таскин бўляпти

Бугунги ташрифлар асносида Ислом цивилизация ходими Аброр Мухтор Али ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Паркент тумани “Беш капа” жоме масжидига ташриф буюриб, жума намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Паркент туманидаги “Бойқозон”, ЎМИ раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Паркент тумани “Сирли” жоме масжидида жамоатга мавъиза қилиб бердилар.

Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.

Уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қиляпти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилмоқда.

Ташрифлар давом этяпти.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]