Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бангладеш роҳинжалик мусулмонларни Канадага “бермади”

Бангладеш роҳинжалик мусулмонларни Канадага “бермади”

Маълумки, Мьянмадан Бангладешга бир неча юз минглаб роҳинжа мусулмонлари қочиб ўтишга мажбур бўлишди. Бангладеш ҳукумати Канаданинг роҳинжалик қочоқларни қабул қилиш борасидаги таклифини рад этди.

Эслатиб ўтамиз, Канада Ташқи ишлар вазири Кристия Фриленд шу йилги Бангладешга қилган ташрифи мобайнида  “чекланган миқдордаги таҳқирланган роҳинжа мусулмонларини” ўз мамлакатларига қабул қилиш таклифини билдирган эди. Al Jazeera телеканалининг маълумотига кўра, Бангладеш ҳукумати қочоқларни жўнатилишига рухсат бермади. Лекин мамлакат бош вазири Шайх Хасина масалани қайта кўриб чиқишга ваъда берди.

Бангладеш роҳинжа қочоқларини Мьянмага қайтариб юбормоқчи эканлиги сал илгарироқ маълум бўлган эди. Шу муносабат билан БМТ бундай қилмасликка чақириб баёнот берди.