Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар (саҳифа 39)

Хабарлар

2018 йилда фан ривожига беқиёс ҳисса қўшган 7 мусулмон. Қувонарлиси, уларнинг аксари муслималар

My Salaam портали 2018 йил фан ривожига катта ҳисса қўшган 7 та мусулмон олимлар рўйхатини тақдим қилди. Уларнинг аксар қисми муслималар эканлиги қувонарли ҳолатдир. Рўйхат билан танишинг: 1. Бурчин Мутлу-Покдил Burin Mutlu-Pakdil speaks during Fellows Session at TED2018 – The Age of Amazement, April 10 – 14, 2018, Vancouver, BC, …

Давоми »

Хуэй-мусулмонлари: “Биз мисли кўрилмаган эътиқод инқирозига дуч келмоқдамиз”

Узоқ вақт мобайнида Хитой Коммунистик партиясига садоқати сабабли “Яхши мусулмонлар” дея эътироф этиб келинган хуэй элати вакиллари ўзларининг устунлик мақомини қўлдан бой бермоқда, улар ҳам эътиқодлари сабаб таъқибга учрашмоқда, дея ёзади Ли Гуанг. Комунистик ҳукумат икки йирик мусулмонлар жамоасига доим турлича муносабатда бўлган. Асосан Шинжон вилоятида истиқомат қилувчи уйғурлар айирмачи …

Давоми »

БМТ диний объектларни муҳофаза қилиш бўйича режа ишлаб чиқди

БМТ диний объектларни муҳофаза қилиш бўйича режа ишлаб чиқди, дея журналистларга баёнот берди ташкилот бош котиби Антониу Гутерреш. “Ҳаммамизга маълумки, дунё бўйлаб антисемитизм, мусулмонларга нисбатан нафрат, насронийларга бўлган ҳужумлар кўпайиб кетмоқда”, – деди Гутерреш. Унинг сўзларига кўра, охирги ойларнинг ўзида мусулмонларга масжидларда ўқ узилди, яҳудийлар синагогада, насронийлар ибодат чоғида ўлдирилди. …

Давоми »

Ислоҳотлар акси – янгитдан кўркам қилиб қурилаётган масжидларимизда

2018 йилнинг 5 январида бўлиб ўтган Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз вилоятдаги таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни аниқлаб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма бергандилар, шунга кўра 2018 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш …

Давоми »

Охиратдан умидворлар Аллоҳнинг уйларини обод қилади

Барчангизга маълумки, озод ва обод Ватанимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналари ҳали ҳам давом этмоқда. Шунингдек, мўмин-мусулмонлар учун фазилатли бўлган ҳижрий янги йилнинг дебочаси бўлмиш Муҳаррам ойи ҳам кириб келди. Тошкент вилояти, хусусан, Бекобод тумани аҳолиси учун қутлуғ шодиёналарга яна бир ажойиб туҳфа бўлди. Бекобод туманидаги “Далварзин” жоме масжиди …

Давоми »

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Мана шу қувончли айёмда сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклашга ижозат бергайсиз. Бундан йигирма саккиз йил олдин Биринчи Президентимиз, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди. Ўтган қисқа даврда …

Давоми »

Муслима – келажак муҳандиси

Ойша Субаши Эржиес университетининг (Туркия) Муҳандислик факультетининг Ишлаб чиқариш дизайни ва муҳандислик бўлими сўнгги босқич талабаси. e-NABLE ҳаракатидан илҳомланган муслима ҳамфикр талабалар билан бирга бепул бионик протезлар тайёрлаш бўйича лойиҳани ташкил этишга қарор қилди. e-NABLE – бу кўнгиллилар жамияти бўлиб, улар ўз ғоялари орқали 3D-принтерда тайёрланган ишлари билан муҳтожларга унчалик …

Давоми »

Қўл-оёғи йўқ матонат соҳиби бўлган мусулмон 3 университет битирувчиси ва 3 та китоб муаллифи

Мия фалажи Мустафо Оғуз Мужуроғлуни қўл ва оёғини қимирлатиш имкониятидан маҳрум қилган. Шунга қарамасдан, у учта университетни битирди, 3 та китоб ёзди ва ногиронлар ҳуқуқи учун курашмоқда. Мия фалажи унда туғилгандан кейиноқ аниқланди, бу унинг ҳаракат қилишини чеклаб қўйди. Даволаш бўйича ҳаракатлар қисман таъсир қилди ва ногиронлар аравачаси болалигиданоқ Мустафонинг …

Давоми »

Иссиқ билан курашишнинг антиқа усули

Қатар кўчаларидаги асфальт ҳаворангга бўялмоқда. Мамлакатда йўлга ётқизилган асфальтни бошқа рангга бўяш бўйича тажриба давом этмоқда. Қатар Жамоат ишлари бўйича бош бошқармасининг бошлиғи Саад ал-Муханнадининг  РИА Новостига берган интервьюсида таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади – ҳавонинг ҳароратини пасайтиришдир. Қатар ҳукумати япон компанияси билан ҳамкорликда Доха кўчаларидаги асфальтни ҳаворангга бўямоқда, тахмин қилинишича ёрқин …

Давоми »

Мусулмонларга эҳтиром

Янги Зеландияда Ислом хотин-қизлар кенгашининг умуммиллий конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ҳам иштирок этди. Ҳукумат раҳбари йиғилганлар олдига мусулмонларга эҳтиром ўлароқ рўмол ўраб чиқди ва ўз нутқини мусулмонларга хос бўлган саломлашиш: “Ассалому алайкум”, деб бошлади. Форумда Крайстчерчдаги масжидларда содир этилган терактлар мавзуси яна кўтарилди. Жасинда …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]