Қатар кўчаларидаги асфальт ҳаворангга бўялмоқда. Мамлакатда йўлга ётқизилган асфальтни бошқа рангга бўяш бўйича тажриба давом этмоқда. Қатар Жамоат ишлари бўйича бош бошқармасининг бошлиғи Саад ал-Муханнадининг РИА Новостига берган интервьюсида таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади – ҳавонинг ҳароратини пасайтиришдир.
Қатар ҳукумати япон компанияси билан ҳамкорликда Доха кўчаларидаги асфальтни ҳаворангга бўямоқда, тахмин қилинишича ёрқин ранг камроқ қуёш нурларини ўзига тортади. Мутахассисларнинг айтишича, қора ранг ҳаво ҳароратини 15-20 градусгача кўтариб юбориши мумкин. Тажриба эгалари агар у муваффақиятли бўлса ва кутилган натижани берса, лойиҳани бутун мамлакат бўйлаб қўллашмоқчи. Асфальтни бошқа ёрқин рангларга бўяб кўриш ҳам кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги кундузги ҳарорат йилнинг 6 ойи мобайнида 40 градусдан ошиқ бўлади.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги