Қозон озиқ – овқат ва ижтимоий овқатланиш департаменти Россия темир йўллари йўловчилари учун ҳалол меню ишлаб чиқмоқда. Ушбу департамент 2016 йилдан буён “Аэрофлот” компанияси учун ҳалол озиқ – овқат ишлаб чиқаради.
Бундан икки йил олдин темир йўлларда ҳалол таом бўйича музокаралар бошланган эди. Озиқ – овқат ва ижтимоий овқатланиш департаменти бош директори Гузел Ананьеванинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда менюни ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги