Ғайриоддий қовоқ уруғлари. Бошқирдистоннинг Аургазинск туманида яшовчи фуқаро қовоқ уруғларида ажойиб ёзувларни пайқаб қолди.
Вали Акбашев севимли сабзавотининг уруғларини стол устига териб, уларни синчиклаб ўрганиб чиқар экан, ҳайратда қоладиган ҳолатга дуч келади, чунки уруғдаги расмлар оятга ўхшаб кетарди.
Кўз ўнгида намоён бўлганларга амин бўлмаган нафақахўр ҳар жума борадиган масжидига йўл олади.
“Муллага кўрсатдим ва у у ерда араб ҳарфлари ёзилганлигини айтди. Албатта, бу Аллоҳ Таоло томонидан юборилган мўжизадир”, – дейди мусулмон.
“Уруғларнинг бирида аниқ “Аллоҳ” деб ёзилган. Бошқаларида эса муқаддас Қуръондан алоҳида ҳарфлар бор. Бу Яратганнинг инояти билан бизнинг ўлкамизда содир бўлган биринчи мўжизадир”, – дея маҳаллий мулланинг сўзларини келтиради Бошқирдистон ОАВ.
Тошкент вилояти ахборот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги