Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бебаҳо совға

Бебаҳо совға

Жорий йилнинг 25 апрель куни Янгийўл туман Ҳокимлиги ташаббуси билан ҳокимият биносининг катта мажлислар залида, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобининг янги, тўлдирилган нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот маросимига Янгийўл туманидаги коллеж ва мактабларнинг педагог ходимлари, коллеж ўқувчилари, жоме масжид имом-хатиблари, маҳаллаларнинг диний-маърифат ва ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари таклиф этилдилар.

Тадбирда ушбу асарнинг бугунги кундаги аҳамияти нақадар зарурлиги Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси И.Маърупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакили Х.Турматов ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби О.Исмоиловлар томонидан  йиғилганларга батафсил маълумот берилди.

Тадбирда фаол иштирок этган тингловчиларга муаллифнинг ушбу асари совға қилинди.

    

                                                      Янгийўл туман бош имом-хатиби
Б.Мадумаров

[carousel-horizontal-posts-content-slider]