Бугунги ташрифлар асносида Ислом цивилизация ходими Аброр Мухтор Алий ва Тошкент вилояти бош имом хатиби Жасурбек Раупов Тошкент тумани “Кўктерак” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Янгийўл туманидаги “Халқобод” жоме масжидида жамоатга мавъиза қилиб берди.

Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.
Уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қиляпти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилмоқда.
Ташрифлар давом этяпти.
Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги