Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МИССИОНЕРЛАР НАЙРАНГЛАРИГА АЛДАНМАНГ!

МИССИОНЕРЛАР НАЙРАНГЛАРИГА АЛДАНМАНГ!

Хабар

Бугун, яъни 2021 йил 18 апрель куни Янгийўл шаҳридаги марказий жоме масжидда ҳудуддаги жисмоний имконият чекланган мўмин-мусулмонларга Ислом динининг асл моҳияти етказиш, бошқа динга ўтишнинг ёмон оқибатлари ҳақида суҳбат ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекиситон мусулмонлари идораси ходимаси Мунира Абубакирова, Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби ҳамда шаҳар отинойиси иштирок этди.

Йиғилганларга Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби Ҳумоюддин домла Ислом динининг асл моҳияти ҳамда миссионерларнинг найранглари ҳақида маъруза қилди.

Йиғилишда юздан зиёд киши иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]